Эртага Ашурматов билан очиқ мулоқот ўтказилади

Narzulla Saydullayev
12 авг 2014, 14:54
Эртага "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов билан мухлислар ўртасида ўзига хос учрашув бўлиб ўтади.
Ушбу учрашув эртага "Навбаҳор" Марказий ўйингоҳида соат 17:30 да бошланади. Очиқ мулоқот давомида мухлислар исталган саволлар билан Бахтиёр Ашурматовга мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Шундай экан, учрашувга барча "Навбаҳор" мухлисларини таклиф қилиб қоламиз!

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lochinlar.asia