UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  0 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  8 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5

Эртадан "Odil Junior"да италиялик мутахассислар иш бошлайди Янгиликлар

Эртадан "Odil Junior"да италиялик мутахассислар иш бошлайди

Теглар :  Odil JuniorКарпи
Италиянинг профессионал клубларидан бири бўлган "Карпи" жамоаси билан шартномага эга "Odil Junior" жамоаси бугун италиялик меҳмонларини кутиб олади.

"Карпи" футбол академиясида 5-12 ёшли футболчилар билан ишлайдиган икки нафар мутахассис 13 август куни Милан - Тошкент рейси билан юртимизга учиб келади.

Икки ҳафта давомида мураббийлар ёш тарбияланувчилар билан машғулотларда иштирок этиб, мураббийларни теоретик билимларини оширишга ҳаракат қиладилар.

"Dolce Italia" ва "Tudor" савдо белгиси билан ҳамкорликда ўтказиладиган тадбир якунида икки нафар танлаб олинган футболчи февраль ойида "Карпи" академияси кўригидан ўтади. Бу 2007 ва 2006 йилларда таваллуд топган футболчилар бўлади.

Қисқа фурсат ичида "Odil Junior" жамоаси пойтахтнинг энг ектакчи болалар футбол клубига айланди. Айни пайтда клубнинг 2006-2012 йилларда таваллуд топган футболчилар ўз ёш тоифаларида пойтахт футболида жиддий рақобатчига айланиб улгурдилар. 2006, 2008, 2010, 2011 ва 2012 йилда тавалллуд топган футболчилар эса етакчилар қаторида. 2007 йилда таваллуд топган футболчилар пойтахт грандларини ҳам секин асталик билан ортда қолдира бошлаяптилар. 2009 йилда таваллуд топган футболчилар иш фаолиятида кескин ўзгариш бўлди ва Дилшод Нуралиев бош мураббий этиб тайинланди.

Энди "Odil Junior" клубининг бош жамоасига кўрикдан ўтган футболчилар қабул қилинади ва энг яхшилар бепулга машғулот олиб борадилар.

КЛУБНИ ТЕЛЕГРАМДА КУЗАТИНГ - ODIL JUNIOR


Рейтинг: +27   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика