

Унинг бошқарувида форслар ЖЧ-2022 саралашидан муваффақиятли ўтиб, финал босқичига йўл олишди. Эрон футбол федерацияси 53 ёшли хорватиялик билан келишувни бекор қилишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон термаси Қатардаги мундиалнинг “Б” гуруҳида Англия, АҚШ ҳамда Уэльсга қарши баҳс олиб боради. Улар илк тур учрашувини 21 ноябрда инглизларга қарши ўтказади.



