UZ

Сўнгги янгиликлар

21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  15 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  34 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  14 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  9 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  10 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  9 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  20 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1

Эрон терма жамоаси декабрда Кот-Д'Ивуар билан ўйнайди Янгиликлар

Эрон терма жамоаси декабрда Кот-Д'Ивуар билан ўйнайди

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги гуруҳдоши Эрон декабрь ойида БААда йиғин ўтказади.

Карлуш Кейруш шогирдлари Дубай шаҳридаги йиғин доирасида Африка терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда persianfootball.com хабар берди. Дастлаб форслар Марокаш билан келишиб олишганди, бироқ бу жамоа устози Эрве Ренар фикрини ўзгартирди. Марокаш Тунис билан ўйнашга қарор қилди.

Эрон эса айнан Дубайда Африка миллатлар кубогига тайёргарлик кўрадиган Кот-Д'Ивуар миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказадиган бўлди. Ҳозирча ўйин санаси маълум эмас.

Кот-Д'Ивуар 14 январдан 5 февралга қадар Габон давлатида бўлиб ўтадиган Африка миллатлар кубогида иштирок этади.

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши учинчи босқичи "A" гуруҳида 11 очко билан биринчи ўринда турибди. Жамоа 23 март куни сафарда қатар билан ўйнайди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика