

Бу ҳақда Қатарнинг "Ал Райа" нашри хабар берди. Нашрнинг ёзишича, ўртоқлик учрашуви 31 декабрь куни ўтказилади. Карлуш Кейруш жамоаси ноябрда Венесуэла билан ўйнаши лозим эди, бироқ айрим сабабларга кўра бу ўйин бекор қилинди. Шу боис форслар 16 ноябрда Тринидад ва Тобагога қарши майдонга тушишади.
Маълумки, Эрон терма жамоаси олдига Осиё Кубогида зафар қучиш вазифаси қўйилган. Шу боис Кейруш жамоани жиддий тайёрлашга ҳаракат қиляпти. Эрон ўз гуруҳида Ироқ, Вьетнам ва Яманга қарши баҳс олиб боради. Навбатдаги Осиё Кубоги 5 январь - 1 февраль оралиғида БААда ўтказилади.



