UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  5 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  6 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  4 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  3

Эрон Ўзбекистонга қарши таркибини маълум қилди Янгиликлар

Эрон Ўзбекистонга қарши таркибини маълум қилди

Португалиялик мутахассис Карлос Кейруш Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши ўйинлар учун Эрон миллий терма жамоаси якуний таркибини маълум қилди.

Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасида “А” гуруҳидан ўрин олган Эрон ўзининг навбатдаги учрашувини 6 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўтказади. 11 октябрда эса ўз майдонида Жанубий Кореяни қабул қилади.

Ушбу ўйинлар учун танкибни маълум қилган Карлос Кейруш, олдиндаги ўйинлар олдидан қисқача мулоҳаза билдириб ўтди.

“Ўз ишимизни қилишда давом этамиз. Ҳозир имконсиздек кўринган нарсаларни амалга оширишнинг айни пайти. Бразилияда ўтказилган Жаҳон Чемпионатдаги иштирокимиздан кейин, кетма-кет иккинчи бор бу бахтга эришиш учун курашга киришамиз. Биз кучли рақиблар билан баҳс олиб борамиз. Бизни бу учрашувларда аъло даражада қўллаб қувватлашнинг пайти келди. Футболчилар ва мухлисларга энг эзгу тилакларимни тилайман”.

Эрон терма жамоасининг Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун таркиби.

Дарвозабонлар: Алиризо Ҳақиқий (“Маритимо”, Португалия), Алиризо Бийронванд (“Персеполис”, Эрон), Муҳаммадризо Ахборий (“Тракторсозий”, Эрон).

Ҳимоячилар: Вурия Ғофурий (“Истиқлол”, Эрон), Рамин Ризоиён (“Персеполис”, Эрон), Милод Муҳаммадий (“Терек”, Россия), Сайид Оғоий (“Тракторсозий”, Эрон), Жалол Ҳуссайний (“Персеполис”, Эрон), Муртазо Пуралиганжий (“Ас Садд”, Қатар), Муҳаммад Ансорий (“Персеполис”, Эрон), Иззатилло Пурғоз (“Истиқлол Хузистон”, Эрон),

Ярим ҳимоячилар: Эҳсон Ҳожисафи (“Сепоҳон”, Эрон), Умид Иброҳимий (“Истиқлол”, Эрон), Сайид Иззатуллоҳий (“Ростов”, Россия), Андроник Теймурян (“Мошинасозий”, Эрон), Меҳди Туробий (“Сайпа”, Эрон), Алиризо Жаҳонбахш (“АЗ-Алкмаар”, Нидерландия), Воҳид Амирий (“Персеполис”, Эрон), Меҳди Торимий (“Ризаспор”, Туркия), Ашкан Дежага (“Ал-Арабий”, Қатар), Маъсуд Шўжаий (“Паниониос”, Греция), Сўруш Рафеий (“Тракторсозий”, Эрон)

Ҳужумчилар: Сардор Азмун (“Ростов”, Россия), Карим Ансорифард (Паниониос, Греция), Ризо Ғучаннажод (“Ҳеренвен”, Нидерландия)

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика