

varzesh3.com сайти маълумотига кўра, Эрон клуби "Локомотив"да ижарада ўйнаётган Жалолиддин Машариповга қизиқиб қолган.
Маълумот учун, "Истиқлол" ОЧЛ гуруҳ босқичида "Локомотив" билан бир гуруҳдан ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" йил бошида ўзбекистонлик Сервер Жепаров билан 1,5 йиллик шартнома тузганди. Бироқ ФИФА қўйган таъқиқ туфайли янги легионерларни рўйхатдан ўтказа олмади ва Жепаровни "Сепахон"га ижарага беришга мажбур бўлганди.




