Эрнесто Вальверде: «Умтитининг қўлини кесиб ташлаш керак эди»
29 янв 2018 11:20
Янгиликлар
Эрнесто Вальверде: «Умтитининг қўлини кесиб ташлаш керак эди»
«Барселона» устози Эрнесто Вальверде «Алавес» билан ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрларин билдирди.
«Бу ўйинда рақиб жуда яхши ўйнади. Қўшимчасига «Алавес» вақт чўзди ва ҳимояланди. Камбэкни амалга ошириш учун катта куч сарфладик.
Умтитининг қўлига тўп теккан вазият? Ўша вазиятда тўп унинг қўлига тегмаслиги учун фақатгина битта йўл бор эди: қўлини кесиб ташлаш. У буни атайин қилмади.
Баъзида тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтганида уни ҳисоблашмайди, баъзида ҳакам сенинг фойдангга, баъзида эса рақиб фойдасига қарор қабул қилади», – дейди Вальверде.
Фикрлар