UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14

Эрматовдан ўйинни яхши бошқаришни кутиб қоламиз Янгиликлар

Эрматовдан ўйинни яхши бошқаришни кутиб қоламиз

Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинини бошқарган япониялик ҳакам Юичи Нишимуранинг Хорватия дарвозаси томон белгилаган пенальтиси турли гап-сўзларга сабаб бўлди.
Бугун “Е” гуруҳида 1-тур баҳслари старт олади. Бразилия пойхатида бўлиб ўтадиган Швейцария ва Эквадор ўртасидаги ўйинни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу учрашувда биз учун Эрматовнинг яхши ишлаши ўйин натижасидан ҳам муҳим. Яхши биласиз, бундан тўрт йил ЖАРда ўтказилган мундиалда дебют қилган Эрматов тезда оғизга тушиб, унинг шаънига ҳар томондан мақтовлар ёғилганди.

Натижада ФИФА ҳам унга тўлиқ ишонч билдириб, бешта ўйинни бошқаришига имкон яратиб берганди. Мана ўшандан бери орадан тўрт йил ўтди ва бу орада Эрматовнинг тажрибаси анча ошди. Равшан Эрматов яна бир маротаба Ўзбекистон номини дунё футболи жамоатчилигига танитиши учун бугунги баҳсни аъло даражада бошқариб бориб лозим. Нафақат ўзи ва юрти учун, балки Осиё ҳакамлари шаъни учун ҳам. Нишимуранинг хатосидан сўнг биз осиёлик ҳакамлар катта ўйинларга ҳали тайёр эмас каби гаплар билан чалғиб қолишни хоҳламаймиз. Бунинг учун Эрматов ва унинг ёрдамчилари учрашувни яхши бошқаришлари керак, шундагина ФИФАнинг қитъамиз ҳакамларига бўлган ишончи янада ортади.

Ўйин бошланишига тобора оз вақт қолмоқда. Баҳсга Тошкент вақти билан соат 21:00дан бошлаб старт берилади. Бугунги ўйинда Эрматовга ён қанотларда одатдагидек Абдулҳамид Расулов билан Баҳодир Қўчқоров кўмак беришади. Албатта, биринчи ўйинда ҳаяжон бўлиши турган гап, бироқ ҳакамларимиз тажрибали, улар ҳаяжонни тезда енгиб ўта олишади. Хориж ОАВда Эрматовнинг ҳатто жаҳон чемпионати финалини бошқариши мумкинлиги ҳақида ёзишяпти. Лекин финалгача анча бор, ҳозир эса энг муҳими биринчи ўйинни яхши ўтказиб олиш. Шу ўринда Эрматов ва унинг бригадасига бугунги баҳсни хатоларсиз бошқаришини Яратгандан сўраб, уларга омад тилаб қоламиз. Олға, ўзбек ўғлонлари!!

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика