UZ

Сўнгги янгиликлар

06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0

Эрматов ҳамда Коваленко бригадаси ОК-2015 баҳсларини бошқаради Янгиликлар

Эрматов ҳамда Коваленко бригадаси ОК-2015 баҳсларини бошқаради

Осиё Футбол Конфедерацияси келаси йилнинг январь ойида Австралияда ўтказиладиган Осиё Кубоги баҳсларида иштирок этадиган расмийлар ва ҳакамлар номини эълон қилди.
Эътиборлиси, унда бир эмас, икки нафар ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ОК-2015 финал босқичи ўйинларини бошқариб бориш учун ОФКдан таклиф олган. Унга кўра, Осиё Кубоги баҳсларида Ўзбекистондан икки нафар бригада - Равшан Эрматов ҳамда Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлайди.

Равшан Эрматов ўз ёрдамчилари, Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон) ҳамда Баҳодир Қўчқоровлар (Қирғизистон) билан ОК баҳсларида ҳакамлик қилса, Коваленкога қанотларда ФИФА лайнсменлари Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон) ва Маъмур Саидқосимовлар (Ўзбекистон) ёрдам беришади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон бир йўла иккита ҳакамлар бригадаси билан Осиё Кубоги баҳсларида ишлайдиган ОФКнинг ягона вакили ҳисобланади.

Қўшимча ўрнида, Ўзбекистондан яна бир вакил - Фарҳод Абдуллаев ОК баҳсларида назоратчи ҳакам сифатида ишлайди.

ОК-2015 баҳсларида ишлайдиган ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ва назоратчилар рўйхати.

Рефери - Равшан Эрматов.
Рефери ассистентлари - Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон).

Рефери - Валентин Коваленко (Ўзбекистон).
Рефери ассистентлари - Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон), Маъмур Саидқосимов (Ўзбекистон).

Назоратчи ҳакам - Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика