Эриксен итальян клуби билан музокараларни бошлаб юборди
04 янв 2020 00:31
Янгиликлар
Эриксен итальян клуби билан музокараларни бошлаб юборди
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен фаолиятини "Интер"да давом эттиришга яқин, деб хабар тарқатди "TMW".
Манбанинг хабарига кўра, Милан клуби 27 ёшли даниялик футболчи билан музокараларни бошлаб юборган. Аммо Эриксен "нерадзуррилар" сафига фақат ёзда бориб қўшилиши мумкин. Боиси шундаки, футболчининг "шпорлар" билан шартномаси ёзда якунланади. "Тоттенхэм" Эриксенни қишда харид қиладиган клубдан 30 млн евро талаб қилмоқда. "Интер" эса бу маблағни тўламоқчи эмас. Даниялик плеймейкер миланликлар сафига эркин агент сифатида қўшилиши режалаштириляпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар