Эрик Тохир: «Манчинидан бошқа вариантни ўйлаб ҳам кўрмадим»

Narzulla Saydullayev
15 ноя 2014, 08:27
«Интер» ҳўжайини Эрик Тохир жамоага Роберто Манчинининг бош мураббий этиб тайинланганига изоҳ берди.
«Бошқарув вакиллари ва Массимо Моратти билан узоқ суҳбатлардан сўнг ўзгаришлар кераклиги ҳақида қарор қабул қилдик.

Мен Италиядаги энг яхши мураббий ва яхши инсонга ўз эътиборимни қаратдим. Мацаррига ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирдим.

Манчинидан бошқа вариатни ўйлаб ҳам кўрганим йўқ. У «Интер» ҳақида барчасини билади. Бизга янги қон, янги муҳит керак эди. Жамоадан босимни олиб ташлаш керак.

Мухлислардан бош мураббийни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан». — дейди Тохир.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›