Эрик тен Хаг: "Роботлар эмасмиз, 6 кунда 3 ўйин барча учун муаммо бўларди"
05 дек 2023 23:36
Янгиликлар
Эрик тен Хаг: "Роботлар эмасмиз, 6 кунда 3 ўйин барча учун муаммо бўларди"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг футболчиларидаги чарчоқ аломатлари ҳақида гапирди.
"Бир ҳафта ичида иккита яхши ва бир ёмон учрашув ўтказдик. Жамоа тўғри йўлда ҳаракатланмоқда.
"Галатасарой" ва "Эвертон"га қарши яхши ўйнадик ва чиройли голлар урдик. Бироқ "Ньюкасл"га қарши унчалик зўр бўла олмадик. Буни тўғри тушунамиз.
Иккита вазиятга эга бўлиб, 1 очко олиб кетиш биз учун мос эмасди. Кўпроқ вазиятларга эга бўлсак, яхшироғига эга бўламиз.
Биз роботлар эмасмиз. 6 кун ичида 3 ўйин ўтказиш барча учун муаммо бўларди. Буни баҳона қилмоқчи эмасман, бироқ бор нарсани айтяпман", - деди "Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар