“Энергетик-БГУ” таркибидаги 2 футболчида коронавирус аниқланди
14 май 2020 19:50
Янгиликлар
“Энергетик-БГУ” таркибидаги 2 футболчида коронавирус аниқланди
Беларусь чемпионатида қатнашаётган икки клубда коронавирус билан касалланган футболчилар аниқланди.
Жумладан, “Ислоч”даги бир ўйинчининг COVID-19 инфекциясини юқтириб олгани тасдиқланган, иккинчисида эса вирус аломатлари борлиги айтилмоқда.
Шу туфайли, жамоа 10 кунга якка тартибдаги изоляция олинган, аммо бу чемпионат давом эттирилишига таъсир қилмайди.
Шунингдек, “Энергетик-БГУ” сафида коронавирус билан касалланган 2 футболчи борлиги айтилмоқда. Улардан бири маҳаллий, яна бири эса легионер. Хасталанган ўйинчилар индивидуал даволанади.
Аввалроқ, “Минск” аъзосида ҳам коронавирус белгилари аниқланган эди. Бироқ, таҳлиллар унинг соғ эканлигини кўрсатган.
Фикрлар