"Энергетик-БГУ" 16 йил деганда БАТЭдан устун келди. Яхшибоевга эса махсус совға топширилди
19 мар 2020 23:35
Янгиликлар
"Энергетик-БГУ" 16 йил деганда БАТЭдан устун келди. Яхшибоевга эса махсус совға топширилди
Хабарингиз бор, бугун Беларусь чемпионатининг янги мавсуми старт олди.
1-турнинг илк баҳси эса Минскнинг "Энергетик-БГУ" ҳамда мамлакатнинг кўп карра чемпиони БАТЭ ўртасида (3:1) ўтказилди. Мезбонлар сафида илк расмий ўйинда майдонга тушган Жасурбек Яхшибоев бир-биридан чиройли голлар уриб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Учрашувдан кейин эса Жасур ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида махсус совғага эга бўлди.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, "Энергетик-БГУ" сўнгги бор БАТЭ устидан 2004 йил (3:2 ҳисобида) зафар қучганди.
Фикрлар