UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  1 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  0 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   8 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  14 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  39 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  5 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  5 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1

Эмре Жан саратон касаллигига қарши кураш ҳақида гапирди Янгиликлар

Эмре Жан саратон касаллигига қарши кураш ҳақида гапирди

"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Эмре Жан саратон касаллигига қарши курашиб келмоқда.

Ушбу хасталик футболчида 2018 йилда "Ливерпул"дан "Ювентус"га ўтаётганда аниқланган. 

"Менда қалқонсимон без касаллиги бор эди ва шошилинч жарроҳлик амалиётига муҳтож эдим. Бу менинг ҳаётимда жуда кўп нарсани ўзгартирди. Сизда жуда кўп пул бўлиши мумкин, сизда ҳамма нарса бўлиши мумкин, лекин соғлиқ барчасидан муҳим. Бу ҳаётнинг бир қисми ва мен барчага текширувлардан ўтишни маслаҳат бераман. Инсон ўзини қанчалик соғлом, деб ҳисобламасин, агар муаммо ҳақида ўз вақтида хабар топсангиз, ҳаракат қилиш мумкин.

"Ювентус" шифокорларидан миннатдорман. Клубда тиббий кўрикдан ўтганимдан икки ҳафта ўтиб қўнғироқ қилишди. Мен нима бўлаётганини билмасдим, ҳатто қалқонсимон без нима эканини билмасдим ва саратон касалим бор, деб ўйламагандим. Туринга кўчиб ўтишнинг ҳеч бўлмаганда шу томони яхши бўлди", – деди Эмре Жан.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика