Эмери: “Вильярреал” билан ЕЧЛни ютишга имконим бор”
28 мар 2022 09:30
Янгиликлар
Эмери: “Вильярреал” билан ЕЧЛни ютишга имконим бор”
“Вильярреал” устози Унаи Эмери орзуси ҳақида гапирди.
“ЕЧЛда ғолиб бўлиш учун асосий давогар бўлиши кутилган “Ювентус”ни доғда қолдирдик. Энди эса “Бавария” билан ўйнашимиз керак. Улар “Ювентус”дан ҳам кўра қийинроқ рақиб. Бизга оғир бўлади.
Сизнинг орзуларингиз бўлиши керак, уларни амалга ошириш учун эса кўп меҳнат қилиш лозим. Орзуларимдан бири эса кейинги мавсум еврокубокларда қатнашиш. Чемпионлар Лигаси чорак финалидамиз ва ҳозирги орзум мусобақада ғолиб чиқиш. “Вильярреал” билан бунга имкон бор”, дейди Эмери.
Эслатиб ўтамиз, “сариқ сувости кемаси”нинг 1/4 финалдаги рақиби “Бавария” бўлади ва улар ўртасидаги дастлабки учрашув 6 апрелга белгиланган. Жавоб ўйини эса 12 апрелда бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Фикрлар