Эмери: "Севилья" ва "Днепр"нинг имкониятлари тенг"

Aslanov Jasurbek
15 май 2015, 10:23
"Севилья" бош мураббийи Унаи Эмери ўз жамоасининг "Фиорентина"ни мағлуб этиб (3:0, 2:0) финалга чиққани ҳақида фикр билдирди.

"Учрашувнинг натижаси ҳаққоний бўлмади. Менга "Фиорентина"нинг иккала учрашувдаги ўйини ёқди. Бу баҳс учун рақибга ва ўйиндан сўнг бизга қарсак чалган мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар "Севилья" муносиб равишда финалга чиққанини тан олишди. Йирик ҳисобга қарамай, рақибда гол уриш учун жуда кўп имкониятлар бўлди.

"Днепр" "Наполи"ни турнирдан чиқариб юборди, демак улар кучли рақиб. Биз финалда етакчимиз дейишни истамайман, чунки имкониятлар тенг. Жамоамиз доимо ғалаба учун майдонга тушади. Бу турнир биз ва мухлисларимиз учун жуда муҳим. "Севилья" яна Европа лигаси финалига чиқиш учун осон йўлни босиб ўтмади" - дейди Эмери.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›