

"Канонирлар" раҳбарияти аллақачон германиялик футболчи ўрнига номзодлар қидириш ҳаракатига тушиб қолган. Эслатиб ўтамиз, хавбек ҳозирда ҳафтасига 350 минг фунт миқдорида маош оляпти. Олдинроқ Ўзил жамоадан кетгиси йўқлиги хақидаги хабарлар чиққанди.
"Тўпчилар" ёзда бир қанча футболчилар билан хайрлашишга ҳозирлик кўришмоқда.
Ўзил бу мавсум барча турнирларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 3та ассистга эришди.



