Эмери: "Мураббийлар орасида Гвардиоладан кучлироғи бор деб ўйламайман"

Aslanov Jasurbek
2 фев 2019, 15:37
"Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери "Манчестер Сити"га қарши АПЛнинг 25-тур ўйинидан олдин рақиб жамоасидаги ҳамкасби ҳақида фикр билдирди.

"Кўплаб жамоа ва мутахассисларни таҳлил қилдим. Гвардиоладан кучлироқ мураббийни топиш қийин. Фаолиятимизни бирга бошлаганмиз: У "Барселона"нинг иккинчи жамоасида, мен эса "Лорк" ва "Альмерия"да. Унинг жамоасини кузатиб, кўп нарсани ўрганганман" - дейди Эмери.

"Манчестер Сити" - "Арсенал" учрашуви 3 февраль куни "Этихад" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›