Эмери - Бельериннинг жароҳати ҳақида маълумот берди

Mirjalol Normatov
20 янв 2019
"Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери ҳимоячи Эктор Бельериннинг жароҳати ҳақида гапирди.

"Эртагача кутамиз, бироқ унинг тиззаси жароҳатланган. Илк маълумотларга кўра, жароҳат жиддий. Буни эртага ёки душанба куни биламиз. Умид қиламанки, ҳеч нима бўлмаган. Ҳозирча ёмонроқ янгиликларни кутяпмиз.

Бизда Мэйтлэнд-Найлз, Лихтштайнер каби футболчилар бор. Женкинсонни ҳам ёддан чиқармаслик керак", - деди Эмери.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports