Эмери "Арсенал" яқин орада катта трансферни амалга оширишига ваъда берди
17 июл 2019 11:51
Янгиликлар
Эмери "Арсенал" яқин орада катта трансферни амалга оширишига ваъда берди
"Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери клубнинг трансфер сиёсати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ҳозирги футболчилардан ташқари яна 3та ёки 4та яхши футболчиларни ўз сафимизга қўшиб оламиз ва яхши жамоага айланамиз деган умиддаман, - дейди Эмери. Гап жамоани ҳозироқ кучайтира оладиган кучли футболчилар ҳақида кетмоқда.
"Арсенал" 2018/19 йилги мавсум Англия премер-лигасида 5-ўринни эгаллади ва келаси мавсум Европа Лигасида қатнашадиган бўлди.
47 ёшли мутахассис "Арсенал"дан ташқари "Лорка Депортива", "Альмерия", "Валенсия", "Спартак" (Москва), "Севилья" ҳамда ПСЖ клубларида ишлаган.
Мутахассис ўтган йилдан буён "тўпчилар"га устозлик қилиб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар