UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  11 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Элёр Мамасолиев: “Жорий йил йил “Цементчи” ва мен учун омадли бўлди” Янгиликлар

Элёр Мамасолиев: “Жорий йил йил “Цементчи” ва мен учун омадли бўлди”

Теглар :  Цементчи
Биринчи лига иштирокчиси Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси бу йилги чемпионатни 4-ўринда якунлади.

Бунда футболчиларнинг ҳиссаси катта бўлди. Улардан бири Элёр Мамасолиевдир. Иқтидорли ўйинчи жамоасининг ҳақиқий етакчисига айлана олди. Шу муносабат янги йил байрамига бағишлаб ўтказилган тадбир давомида Мамасолиевни суҳбатга тортдик. Дарвоқе, интервью бериш аввалида Элёр жамоадаги бошқа тажрибали ўйинчилар борлигини, улар турганида, микрафонни олиш бироз ноўрин бўлишини таъкидлаб, камтарлик ҳам қилиб қўйди.

- Ортда қолаётган 2015 йил “Цементчи” ва мен учун омадли якунламоқда дейиш мумкин. Сабаби жамоам биринчи лигага қайтишини 4-ўрин билан якунлади. Ўзимнинг ҳам фаолиятимдан кўнглим тўлди. Озми-кўпми жамоамнинг ютуқларига ўз ҳиссамни қўшдим деб ўйлайман.

- Жамоамиз жуда аҳил. Йигитлар бир-бирини тўғри маънода қўллаб-қувватлайди. Бунга энг аввало мураббийларнинг роли муҳим бўлганини айтиш лозим. Сабаби улар айнан футболчиларни бир мақсад йўлида жипслаштира олди. Ўйлайманки ютуқларимизнинг замирида ҳам шу омиллар ётибди. 


- “Цементчи” таркиби бу йил янгитдан шакллантирилгани сабабли биринчи босқичда кутилган натижани кўрсата олмади менимча. Аммо иккинчи босқичга келиб ҳаммаси изига тушиб кетди.

- Ҳар бир ўйин қийин кечди. Улардан кўпроқ “Обод”га қарши кечган баҳсни айтган бўлардим. Олий лига дебютанти билан ўйинда жуда қийналдик. Аммо уларни ўз майдонимизда таслим эта олдик.

- Келгуси йил ҳам “Цементчи”да қолиб жамоага ёрдам бермоқчиман. Жамоада барча шароитлар яратилган. Фақат ўйнаш керак. Насиб қилса келгусида “Цементчи”ни кучлилар сафига олиб чиқамиз деган умиддаман.


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика