Элтон "Порту" билан шартномасини бир ярим йилга узайтирди

Tolibjon Qosimov
4 янв 2014, 13:01
"Порту" дарвозабони Элтон клуб билан шартномасини бир ярим йилга узайтирди. Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Янги шартнома 2015 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

"Порту"да яна бир ярим йилга қолаётганимдан хурсандман.  Бу клуб мен учун ҳақиқий уйимга айланиб бўлди. Жамоа билан янги совринларни қўлга киритаман деб умид қиламан", деди Элтон.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net