UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   2 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  7 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   1 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  14 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1

Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Қийин кунларни бошдан кечиряпмиз" Янгиликлар

Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Қийин кунларни бошдан кечиряпмиз"

Бугун Элит Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Трактор" (Эрон) учрашуви бўлиб ўтди ва бунда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди. 


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ҳимояда ўйинимиз унчалик қовушмади, бу эса рақибга қўл келди. Ҳужумда ҳам ишимиз юришмади. "Трактор" тартибли ҳимояланишини билардик ва шундай бўлди ҳам. Жамоамизда нималар бўлаётганини жуда яхши биламан. Қийин кунларни бошдан кечиряпмиз. Тўғриси, ҳозирги кунда ўйинимизни бундан ортиқ кучайтира олмаймиз. Афсуски, ҳужумда қандайдир енгиллик етишмади. Бу мусобақада ҳар бир ўйин биз учун қийин кечяпти.


- Ойбек Бозоров, Мурод Раҳматов, Зафармурод Абдираҳматов каби футболчилар бугун нега майдонга тушмади?

- Абдираҳматов сариқ карточкалар сабаб ўйинни ўтказиб юборди. Мурод Раҳматов ҳам биз учун катта йўқотиш бўлди, чунки уни жамоамизни тарк этган Акмал Мозговой ўрнида кўргандик. Афсуски, жароҳати сабаб ўйнай олмади. Ойбек Бозоровга келсак, охирги пайтларда жароҳатлар кўпайиб кетди, шу боис қайдномага киритмадик.


- Элит ОЧЛдаги бешта ўйинда "Насаф" 14та гол ўтказди. Нима деб ўйлайсиз, рақиблар кучлилик қилдими ёки ҳимояда хатолар кўпми?

- Тўғриси, кўп хато қилдик деб ўйлайман. Биронта ўйин йўқки, хатосиз ўтказган бўлсак. Тўғри, рақиблар ҳам кучли, лекин биз хато қилмаслигимиз керак эди. Бугунги рақибни олайлик, биздан бир бош баланд эмасди. "Трактор" тартибли ҳимояланди, лекин яққол кучлилиги кўринмади. Мағлубият учун футболчиларни айбламоқчи эмасман, биринчи жавобгар шахс аввало ўзимман. Биз жуда оғир ҳолатга тушиб қолдик. Ҳам ўзимизда, ҳам халқаро майдонда қийинчиликка дуч келдик. Нимага бундай бўлаётганини фақат ўзимиз яхши биламиз. "Трактор" бешта ўйинда битта гол ўтказибди, бу ҳам ҳимоя яхшилигидан.


- "Насаф" ҳар бир турнирда олий мақсад билан қатнашишини кўп бор таъкидлагансиз. Бу йилги мақсад қандай эди?

- Ҳозир чемпионликдан бошқаси "Насаф" учун ёмон натижа бўлиб қолди. Мухлисларни шунга ўргатиб қўйдик. Биз катта ютуқларга секин-аста эришганмиз. Элит ОЧЛдаги иштирокимиз ҳам биз учун сабоқ бўлади. Ҳар бир ўйинни таҳлил қилган ҳолда янада яхши қатнашиш йўлларини қидиряпмиз. Элит ОЧЛ ўз номи билан элит турнир, афсуски, иштирокимиз яхши бўлмади. Ҳеч бўлмаса Суперлигада чемпионликни сақлаб қолишимиз керак эди, лекин уни ҳам қўлдан чиқардик. "Насаф" клубининг даражаси кўтарилгани учун ҳозирги ҳолатимиз ёмон бўлиб кўриняпти.

Рейтинг: -18   

Фикрлар

+5   
25 ноя 00:04:34
Elyor Maxmudov
Rustam Ruziyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бор обрўни тўкиб ҳайдалишиздан олдин Насафдан кетинг, Насафга янги қон зарур. Насаф аммангизни мулки эмас, мухлисларни асабини еб бўлдиз. ОЧЛ деб чемпионликни, чемпионликни деб ОЧЛни бир жойга тиқиб ташладиз. Жамоаниям қари ва сифатсиз легионерлар билан тўлдириб расво қилдиз. Истеъфога чиқиб, 1-2 йил дам олинг, ўз устизда ишланг, икки йил олдинги Бердиевдан бу йил асар ҳам қолмади. Чет элга чиқишга моддий имкониятиз етарли, чиқиб малака оширинг, футболчиларни кузатинг. Бугунгача қилган хизматлариз учун катта раҳмат. Мабодо сўнги турда Самарқандга ютқазиб кумуш тугул бронзаданам қуруқ қолсангиз Насаф мухлисллари сизни асло кечирмайди.
Ростанам Насаф бу йил 4 урин олади шекилли. Бу аник. Агар шундай булса шармандаликни энг юкори медалини Рузигул опамизга берамиз
+5   
24 ноя 23:34:55
Karaev Mansur
Ана гап, мухлисларни чемпионликка ургатиб куйган эмиш, ундан кура бу йилни пенкалар камлик килди десанг хакикатга Якин булади
+5   
24 ноя 23:29:11
Elyor Maxmudov
Рузикул ака, 3 урин нимаю 8-9 урин нима. Зато бюджетдан камрок пул кетади. Халкга фойда. Биринчи марта сизни истефоизни талаб киламан. Кетинг. Шу насафни бошкаям сиздан кура яхширок уйнатади. Ёки тренерсиз хам яхши уйнашади болалар. Уже неччи йилдан бери факат пул килотганиз куринди. Ака айбсизми айбдорми лучше хозир кетинг. Агар зур бусез исботларлиз хозиргача. Лучше хозир кетинг. Бировни кунгли ачишмайди. Машъал нимаю Насаф нима буп колди хозир
+4   
25 ноя 07:29:49
Каримжон Матхолиқов
Абдувохид Неъматов қайсидир интервьюсида ўзбекистондаги энг кучли дарвозабон ким деган саволга безбетларча мен, мендан зўри йўқ хозирги кунда деб жавоб берган, 5 та ўйинда 14 та гол уят шу голларни ярми унинг хатолари сабабли ўтказиб юборилган, хозирги кунда юртимизда ундан яхши дарвозабонлар етарлича топилади ўзинг бино қўйиб шу холга тушдинг афсус юровер энг зўриман деб.
+4   
25 ноя 06:58:04
JOKER 10
Қозоқлар ҳам сайтларда устимиздан кулаяти хотя Қайрат ЕЧЛда очко олди диб.
+4   
24 ноя 23:21:07
Miliarderr
Осиёда хам майдон ташқарисидагилар ҳалақит берябдими санга тепакал))))
+4   
24 ноя 23:08:34
Rustam Ruziyev
Бор обрўни тўкиб ҳайдалишиздан олдин Насафдан кетинг, Насафга янги қон зарур. Насаф аммангизни мулки эмас, мухлисларни асабини еб бўлдиз. ОЧЛ деб чемпионликни, чемпионликни деб ОЧЛни бир жойга тиқиб ташладиз. Жамоаниям қари ва сифатсиз легионерлар билан тўлдириб расво қилдиз. Истеъфога чиқиб, 1-2 йил дам олинг, ўз устизда ишланг, икки йил олдинги Бердиевдан бу йил асар ҳам қолмади. Чет элга чиқишга моддий имкониятиз етарли, чиқиб малака оширинг, футболчиларни кузатинг. Бугунгача қилган хизматлариз учун катта раҳмат. Мабодо сўнги турда Самарқандга ютқазиб кумуш тугул бронзаданам қуруқ қолсангиз Насаф мухлисллари сизни асло кечирмайди.
+3   
25 ноя 07:01:10
JOKER 10
Силар бўлсаларинг Хиндистон, Яман, Қирғизистон, Қувайт ва Бангладеш жамоаларини ютиб 18 сорт кубикларини мақтаниб юрасанлар ривожланиш керак аслида, даже Бахрайнни 10 ўриндаги Ал мухаррақи 3:0 га едирганди.
+3   
24 ноя 23:56:10
Don
Бердиев кетсин,рахбарият чет элдан мурабий олиб келсин,Бердиеви билим ва салохияти бундан ортиғига етмаяпти
+3   
24 ноя 23:31:37
ОМАДБЕК
Қўлни кўтариш пайти келди Рўзиқул Бердиев, ўзингам сезиб қолгандирсиз
+3   
24 ноя 23:28:58
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Рузи эркак бўлиб тан ол ва Насафдан йўқолллллл.
+3   
24 ноя 23:25:49
marsil
Бердиевга дам бериш керак факат бир хил тактика жонга тегди олиб келган легенерлари хам бир тенга киммат .1 ,2,йил дам олсин энди бу мураббий
+3   
24 ноя 23:24:00
Doniyor 1800
Jamoani qulidan oyogʻdan kelgan shu bo'lsa istefoga chiqing Cheran bilan hech nimaga erishib bo'lmasligini ko'r ham biʻladi bitta negr legioneringiz toʻp toʻxtatishni hamyugurolmaydi qaysi ko'z bilan olib kelgansiz jamoaga xullas aut
+3   
24 ноя 23:11:54
Farid
Qachon endi istefo ? Bir tuzuk komandani pro ligaga tushurib keyin ketasizmi ? Bo'ldi endi sal inaof qilib Ariza yozorin endi
+3   
24 ноя 23:10:50
Odil Rofeyev
Бошка мурабийлар айбни буйнига олиб кетаман дейди буни кетаман деган интервьюсини курмаганман
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика