Элдорнинг “Наполи”га қарши статистикаси қандай?

5 фев 2023, 00:11
Бугун “Наполи” А Серия 21-тури доирасида “Специя” меҳмони бўлади.

“Специя”нинг кенгайтирилган қайдномасидан ўрин олган Элдор Шомуродов мазкур баҳсни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда.

Маълумот учун, терма жамоамиз ҳужумчиси шу кунга қадар неаполликларга қарши 2 бор майдонга чиққан. У иккала ҳолатдаям захирадан ўйинга қўшилган бўлиб, “Наполи” билан атиги 9 дақиқа ўйнаган ва ўз ҳисобига гол ёки ассист ёздиролмаган. Ўйинлардан бирида “Рома” мағлубиятга учраган бўлса, бошқасида дуранг қайд этилган эди. 

Хуллас, Элдор Шомуродов эртага 3-бор “Наполи” қаршисига чиқиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia