UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  1 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  1 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  8 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  5 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  6 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  6 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  21 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  6 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  5 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  7 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  2

Элдорбек Суюнов терма жамоа лагерини тарк этди Янгиликлар

Элдорбек Суюнов терма жамоа лагерини тарк этди

Терма жамоа лагеридан дарак.

Бугун ҳам Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги машғулотини ўтказмоқда.

ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтаётган машғулотларда икки маҳаллий футболчи қатнашмаяпти.

Дарвозабон Элдорбек Суюнов болдир суягининг устки қисмининг лат ейиши ташҳиси билан терма жамоа лагерини тарк этган. Унинг жароҳат жиддий эмас, бироқ машғулотларда иштирок эта олмайди ва ўртоқлик ўйинларигача терма жамоага ёрдам бера олмайди.



Ҳимоячи Шерзод Аъзамовда сон мушагининг енгил лат ейиши аниқланган. Шу боис футболчи бугун ва эртага фақат тренажер залида машғулот ўтказади. "Пахтакор" вакили икки кундан кейин умумий гуруҳга қайтади.

Легионерлардан биринчилардан бўлиб "Шаржа" ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ва "Ростов" клуби аъзоси Элдор Шомуродов терма жамоа ихтиёрига етиб келишган ва машғулотларда тўлиқ куч билан ишлашмоқда.

Қолган икки легионер Одил Аҳмедов ва Достонбек Ҳамдамов шу кунларда Тошкентга етиб келишади.  



Эктор Купер мазкур йиғинга таклиф этган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдор Суюнов (“Пахтакор”)  (жароҳат)
Роман Абдулов (АГМК)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)
 
Ҳимоячилар:
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)
Достон Турсунов (“Нефтчи”)
Олег Зотеев (“Локомотив”)
Владимир Козак (“Пахтакор”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)
 
Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков (“Насаф”)
Азиз Ҳайдаров (“Бунёдкор”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)
 
Ҳужумчилар:
Иван Нагаев (“Қизилқум”)
Марат Бикмаев (“Локомотив”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика