Элдорбек Суюнов: “Олмалиқ” ўз майдонида ҳужумкор ўйин кўрсатади

Narzulla Saydullayev
11 мар 2016, 07:35
Бугун “Насаф” футболчилари Олий лиганинг 2-турида “Олмалиқ”қа қарши майдонга чиқишади.

“Насаф”нинг тажрибали дарвозабони Элдорбек Суюнов ўйин ҳақида ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

-“Олмалиқ”қа қарши баҳсга Қаршида жиддий ҳозирлик кўрдик. Мақсадимиз иккинчи турда ҳам ғалабага эришиб, мухлисларни хурсанд этиш,-дейди Суюнов.

- Олмалиқдаги ғалаба бизга ОЧЛ 3-турида сафарда “Ал Жайиш”га қарши ўйинга аъло кайфиятда боришимизга ҳам ёрдам беради. Албатта “Олмалиқ” яхши ижрочиларга эга, шаклланганган жамоа. Бу жамоа ўз майдонида ҳужумкор ўйин кўрсатишини биламиз. Қолаверса, ўз майдонида Олий лигадаги илк ўйинини ўтказади ва мухлислар ҳам жамоани яхши қўллаб-қувватлашади. Шу боис биз учун қийин ўйин кечишини тахмин қилиш қийин эмас. Бор куч ва имкониятимизни эртанги баҳсда керакли натижани қўлга киритиш учун сарфлаймиз.


"Насаф" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia