UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон - Ўзбекистон 2:2 (онлайн ҳисоб)  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  2 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  0 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  9 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  4 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   6 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  13 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4

Элдор Тожибоев: “Энг яхши бўлиш доимо ёқимли” Янгиликлар

Элдор Тожибоев: “Энг яхши бўлиш доимо ёқимли”

Олий лигага қайтган “Шўртан” бу йилги мавсумни юқори даражада ўтказди.
Таркибда маҳоратли ўйинчиларнинг жамлангани ҳам қайсидир маънода бунга сабаб бўлди дейиш мумкин. Хусусан дарвозабон Элдор Тожибоев жорий мавсум ғузорликлар дарвазасини ишончли тарзда қўриқлади. Шу боис “СА” талқинига кўра Тожибоев биринчи лига якуни бўйича “Мавсумнинг энг яхши дарвозабони” бўлди. Шу муносабат билан 28 ёшли посбонни суҳбатга чорладик.  

- Элдор ака, “СА” талқинига кўра “Мавсумнинг энг яхши дарвозабони” бўлдингиз. Бундан хабарингиз борми?
- Ҳа, албатта. Буни сайтга кирганимда билдим. Тўғриси, бундан хурсанд бўлдим. Энг яхши бўлиш доимо ёқимли ва кишини руҳан тетиклаштиради. Бунинг сайт ижодкорларига миннатдорчилик билдираман. 

- “Шўртан” бир йиллик танаффусдан сўнг яна элитага қайтди. Поёнига етган мавсумда жамоангизнинг иштироки ҳақида фикрингиз қандай?
- Бу йил таркибимиз жуда яхши шакллантирилди. Биринчи босқичда рақибларимизга айтарли имконият қолдирмадик ва олдимизга қўйилган вазифани деярли 70 фоизга бажариб бўлгандик. Бу эса йигитларни ҳотиржамликка берилишига сабаб бўлди. Чунки иккинчи босқичда аввалгидек шижоат кўзга ташланмади. Барибир инсонни ички руҳий жиҳатдан алдай олмайсиз. Футболчилар бўшашиб кетди. Шунинг учун иккинчи босқичда бироз қийналдик. Шунга қарамай 1-ўринни эгалладик.  

- Бу йилги мавсум сиз учун қандай ўтди?
- Жамоам билан кичик олтин медалларни қўлга киритдим. Мавсум мобайнида деярли барча учрашувларда ўйнадим. Бу йил кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлдим. Табиийки бу жуда ҳам фойдали. Келаси йил энди олий лигада ҳам асосий дарвозабон бўлиш учун интиламан. 

- “Шўртан” билан ҳамкорликни давом эттирасизми?
- Олдимда бир нечта таклиф бўлишига қарамай, “Шўртан”да қолмоқчиман. Чунки бу ерда ҳам мени ҳамма нарса қониқтирмоқда. Мураббий билан муносабатим яхши. Яна ишонч билдиришаётганидан эса унумли фойдаланиб, олий лигада ҳам ўзимни кўрсатиш ниятим бор. 

- Жорий мавсум ўз амплуангиз бўйича кимларнинг ўйини ёқди?
- (Бироз ўйланиб) Тўғриси, жамоалар билан мавсум мобайнида икки марта ўйнаганимиз учун дастлабки учрашувда битта посбон ҳаракат қилса, кейинги баҳсда бошқаси дарвозада турди. Шунинг учун алоҳида бир ҳамкасбимни ажратиб кўрсатишга қийналаман. Майли битта номзод айтаман, “Машъал”даги Ҳусан Олимжоновнинг ҳаракати ёмон эмас. Ёш бўлишига қарамай, реакциялари кучли кўринди. Агар ўз устида ишлашни давом эттирса, ундан келажакда кучли дарвозабон чиқади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика