UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  44 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  4 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  3 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  8 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1

Элдор Шомуродовнинг голи "Машъал" ёшларига ғалаба келтирди Янгиликлар

Элдор Шомуродовнинг голи "Машъал" ёшларига ғалаба келтирди

Бугун Муборакда Олий лиганинг "Машъал" - "Олмалиқ" , 7-тури олдидан ҳар икки жамоанинг ёшлари ўзаро баҳс олиб боришди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида "Машъал" ҳужумкор ўйин кўрсатди. 15 дақиқада Саламат Қутибоевнинг пасидан сўнг Ихтиёр Тошпўлатов  бирга-бир вазиятга чиқиб борди лекин унга аниқлик етишмади. Ундан кейин Баҳодир Муртозаев ҳам деярли бирга бир вазиятда ноаниқ зарба берди. Сарвар Жўраевнинг қарши ҳужумдаги зарбасини эса Жавоҳир Илёсов бартараф этди. Бўлим сўнггида Холмурод Холмуродов дарвозага тўпни йўллади бироқ дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлимда Элдор Шомуродовнинг ўйинга тушиши ҳужумни кучайтирди. Жумладан 60 дақиқада Шомуродовнинг берган кучли зарбасини Аброр Каримов қийинчилик билан бартараф этди.  Бутун бўлимда ҳужумлар самарасиз якунланиб бораверди. 65 дақиқада Темур Кагиров ҳакамни ҳақорат қилгани учун майдондан четлаштирилди. 70 дақиқада Абдумалик Тошпўлатовнинг жаримадан берган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан бартараф этди.  75 дақиқада Элдор Шомуродовнинг алоҳида ҳаракатлари туфайли ҳисоб очилди. Дарвозанинг юқори бурчаги нишонга олинди. Ундан кейин яна бир бор Шомуродов ва Достоновда вазиятлар бўлди лекин уларга аниқлик етишмади. 80 дақиқада Искандар Шайқулов тўпни қўли билан тўхтатиб қолди ва иккинчи огоҳлантириш билан майдонни тарк этди.  Учрашув сўнггида "Олмалиқ" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди лекин дарвозабон бартараф этди. Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Ёшлар лигаси. 7-тур.
Б.Вафоев номли стадион. 2-майдон. 02.05.2014

"Машъал" - "Олмалиқ"  1:0 (0:0)
Голлар:
Элдор Шомуродов (75)
Огоҳлантиришлар: Акмалий Раҳимзода (32), Искандар Шайқулов (45+2), Шоҳжаҳон Аббосов (70)  -  Акбар Алишеров (18), Улуғбек Худойбердиев (30) , Абдумалик Тошпўлатов (83), Диёp Усмонхўжаев
Четлаштиришлар: Искандар Шайқулов (80) - Темур Кагиров (65)
Ҳакамлар: Нодиржон Болтаев (Навоий), Артём Калилин, Фирдавс Норсафаров (Қарши)
Захира ҳаками: Фарҳод Усмонов (Қарши)
Назоратчи: И.В.Нехочин (Наманган)

"Машъал": Жавоҳир Илёсов, Юнус Очилдиев, Искандар Шайқулов, Холмурод Холмуродов (Аслиддин Абдиев 72), Отабек Нарзуллаев (Муҳаммадали Алиқулов 66), Баҳодир Муртозаев (Шоҳруҳ Достонов 67), Сирожиддин Раҳматуллаев, Акмалий Раҳимзода (Жасурбек Абдураҳмонов 90), Ихтиёр Тошпўлатов (Шоҳжаҳон Аббосов 68), Элдор Эргашев, Саламат Қутибоев (Элдор Шомуродов 46)

"Олмалиқ": Аброр Каримов, Темур Кагиров, Шояд Муллажонов, Улуғбек Худойбердиев, Сарвар Жўраев, Достон Абдураҳмонов, Акбар Алишеров, Абдумалик Тошпўлатов, Ўткир Ғойипов, Абдулазиз Абдуҳамидов, Достон Баҳромов
Захирадан майдонга тушганлар:  Диёp Усмонхўжаев, Гай-этано Юсупов, Дониёр Набиев, Азиз Қурбонов, Анвар Сапаров
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика