UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  2 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  4 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  15 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  13 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  7 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  2 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  5 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  20 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  17 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  15

Элдор Шомуродов VS Александр Соболев. Мавсум охирида кимнинг голлари кўпроқ бўлади? Янгиликлар

Элдор Шомуродов VS Александр Соболев. Мавсум охирида кимнинг голлари кўпроқ бўлади?

Александрнинг зарбалари хаддан ташқари аниқ ва бу бир кун якунланиши керак.

Россия Премьер-лигасининг 2019/20 мавсум старти чемпионатга иккита янги тўпурар - "Крилья Советов"дан Александр Соболев ва "Ростов"дан Элдор Шомуродовни совға қилди.


Ҳужумчиларнинг бундай ўйини кўпчиликни ҳайрон қолдирди, аммо бу форвардларда прогресс кутилган эди. Соболев 2016/17 мавсум "Томь" шарафини ҳимоя қилган, ФНЛ 2017/18да 14та гол уриб, ҳаводаги курашлар бўйича етакчи бўлган (бўйи 195 см).

2018 йилнинг қишида Соболев "Крилья"га ўтди, аммо самараликлар РПЛга чиққанидан сўнг Александр асосий таркибдаги жойини йўқотиб қўйди ва "Енисей"га ижарага берилди. Соболев 10та ўйинда 3та гол урди ва ижарани якунлаб, Самара клубига қайтди.


Шомуродов 2017 йилнинг ёзидан бери РПЛда. Элдор учун катта ўсиш 2019 йилнинг январида ўтказилган Осиё Кубоги бўлди. "Бунёдкор" собиқ форварди қитъа биринчилигида 4та гол уриб, тўпурарлар пойгасида Азмун ва Мабҳут билан иккинчи ўринни эгаллади. Элдор "Ростов"га қайтганида, ўзига бўлган ишончи икки карра ортганди.

Шомуродов баҳорда 2та гол урди (элдорка қалпоғи билан "Спартак" ва "Краснодар"га), бироқ асосий воқеа - Сигурдарсон бошланғич таркибда майдонга тушмай қўйгани бўлди. Қишки танаффусдан сўнг Сигурдарсон 6 марта асосий таркибда ўйнади, Шомуродов 5 марта (улар 1та ўйинда бирга майдонга тушишди), иккита ўйинда эса Карпин Ионов ва Поповни ҳужумга қўйди.


Ёзги йиғинларда Шомуродов "Ростов"нинг 4-3-3 тактикасидаги марказий ҳужумчига айланди. 


Тўпурарлар пойгасида Элдор Соболевдан битта кам гол урган.


Соболев зарбалар сони бўйича хатто кучли 25таликка кирмайди, аммо деярли ҳаммадан аниқ зарба беради


"Соболев доимо ҳайратланарли голлар урмоқда. Аммо баъзи оддий вазиятларда хатога йўл қўйяпти" - деганди "Крилья" собиқ бош мураббийи Андрей Тихонов 2018 йилнинг августида. Соболев жорий мавсум стартида 4та ажойиб голга муаллифлик қилди: "Урал"га қарши баҳсда майдон марказидан парашют, "Арсенал" билан ўйинда қайчи зарба, "Локомотив"га қарши учрашувда тўпни тўхтатмай берилган зарба ва ЦСКА билан баҳсда тўпни кўкрагида ўзига тўғирлаб, дарвозани ишғол қилиш.


Ақлдан оздирадиган голлар Соболевни тўпурарлар пойгасида етакчига айлантирди, бироқ Александрнинг зарбалари сонидан ҳайратга тушасиз. Зарбалар сони бўйича у лигадаги футболчилар орасида 28-ўринда, аммо аниқлик юқори даражада. Блокланган зарбаларни ҳисобга олмасак (1та), Соболевнинг 66,6% зарбалари (ҳар учтадан иккитаси) дарвозага аниқ боради. Бу кўрсаткич бўйича фақат Влашич ундан тепада (83,3%).

Мавсум давомида Соболевнинг аниқлиги пасайса керак - у ҳеч қачон бундай рақамлар қайд этмаган. "Томь"да 36,3%, ФНЛдаги "Крилья"да - 51,3%, ўтган мавсумда - 41,6%.


Соболев 3та голни узатмалардан кейин тўп битта тегиниш билан урди, яна биттасини узатмани ўзига тўғирлаб. Бу тасодиф эмас - "Крилья" ярим ҳимоясининг ўнг қанотида Кабутов, чап қанот ҳимояда Комбаров ўйнайди. Улар узатмалар сони бўйича куч 15таликка киришади. Бундай қанот футболчилари Соболевга жуда мос келади - у ҳимоячидан қочиб, яқин устунга юриш кераклигини яхши ҳис қилади.


Шомуродов ҳам узатмалардан сўнг зарба беради. У РПЛда рақиб жарима майдончаси ичида тўпга тегиниш бўйича иккинчи


Соболевнинг 13та зарбасидан 7таси кроослардан сўнг бўлган. Шомуродов ҳам ҳужумни рақобатчиси каби якунлайди - 12та ҳаводан узатма, 22та пастлатиб оширилган тўп.


Шомуродов - бош билан зарба (10та) бериш бўйича РПЛда Дзюба билан етакчилик қилмоқда, Соболев бош билан бор-йўғи 4та зарба берган. Бу рақамларга қараб, Александр ҳужумларни оёқ билан якунлашни хуш кўрар экан дейиш мумкин, бироқ бундай эмас.

Биринчидан, масалан, Туладаги қайчи услубида урилган гол ноқулай узатма оқибати. Иккинчидан, Соболевда бош билан зарба бериш учун имконият кам бўлади. "Крилья" жарима майдончасига тўп узатиш бўйича лига еттинчи (ҳар ўйинда ўртача 17та), "Ростов" эса иккинчи (23).


Шомуродовга "Ростов" тизими катта ёрдам беради, Карпин ёзнинг ўзида ҳужуми РПЛдаги энг ёмон жамоани грандга айлантирди. 7 турдан сўнг "Ростов" пенальтиларни ҳисобга олмаганда вазиятлар яратиш бўйича учинчи, хавфли зоналарга узатмалар бўйича биринчи.


Ўйини тизими ўзгариши Шомуродовни рақиб жарима майдончасида тўпга тегиш бўйича иккинчи ўринга олиб чиқди (56та, Азмунда 58та, Соболев 15-ўринда).


Соболев тўғри корпус қўяди - доимо уни йиқитишади

"Крилья" узун паслардан жуда кўп фойдаланади, бу борада улар "Тамбов" билан 3-4 ўринларни эгаллаб туришибди. Соболев рақиб дарвозасига тескари туриб ўйнашига тўғри келади.

Натижа - Соболевга нисбатан кўп қоида бузишади. Масалан, 2017/18 мавсум ФНЛда Александр фол йиғиш бўйича иккинчи бўлди. Соболев ҳозир бу кўрсаткич бўйича учинчи. "Крилья" ҳужумчиси жорий мавсум рақибларини жуда кам алдаб ўтмоқда (ҳар 90 дақиқада 0,7 уриниш) ва барча фоллар корпус эвазига содир бўляпти. Бироқ бу катта фойда бермоқда.

Соболевга нисбатан ишлатилган фолларнинг катта қисми Рижиковдан келган паслардан сўнг юз бермоқда. "Ростов" посбони Песьяков ҳам Шомуродовга тўп узатиш бўйича етакчи эди, аммо дарвозабон "Рубин"га қарши баҳсда ўйнамагани туфайли Ерёменко ва Чернов ундан ўтиб кетди.



Агар Соболевга нисбатан қўполлик ишлатилмаса, у ўйинни бошқа қанотга кўчириш ёки катта тезликда олдинга ўтаётган жамоадошига пас бериш (ЦСКАга қарши баҳсдаги каби) билан ҳужумни яхши ривожлантириши мумкин.


"Крилья"нинг ўйин услуби туфайли Соболев кўпинча орқага пас беради ва тўп билан жарима майдончаси ташқарисида учрашади. Бу борада Александр ва Элдор ўртасида катта фарқ бор:


1) Шомуродов 61,4% пасларни олдинга узатади (Соболев - 40,2%)


2) Шомуродов тўпга тегинишининг 20,1% рақиб жарима майдончасида рўй беради (Соболевда 10,1%).


Шомуродов иккинчи қаватдаги курашларда Соболевдан кўп иштирок этади (ҳар 90 дақиқада 11,5та ҳаводаги кураш, Соболевда 10,5та), аммо "Ростов" кўпроқ тўпга эгалик қилади (51,8%га 47,3%) ва рақиб жарима майдончаси олдида ўйнайди (33%га 23%).


Шомуродов Ўзбекистонда кўпинча ҳужумнинг чап қанотида ўйнайди. Элдорнинг "Ростов"даги ўйинига айнан шу жиҳат ёрдам берса керак. Ростовликлар форварди тўпни чизиқлар орасида қабул қилиш учун ҳимоячилардан қочишга уринади ва хотиржамлик билан қанотга ўтиб, узатма амалга оширади. Шомуродов шу сабабли жарима майдонига тўп узатиш ва зарбадан олдинги паслар бўйича Соболевдан анча олдинда.

Жорий мавсум Шомуродов Соболевдан кўпроқ гол урса керак - "Ростов"нинг ҳужумкор услуби бунга имкон беради.


Соболев - жорий мавсум стартида содир бўлган кичик портлаш эмас ва у тез орада топ-клубга ўтиши мумкин. Александр уни Дзюба билан солиштиришларини ёқтирмайди, бироқ улардан қочишнинг иложи йўқ - пастда сифатли ўйнайдиган бақувват ҳужумчилар Россияда жуда кам.


Шомуродовнинг келажаги янада қизиқроқ: У "Ростов" билан еврокубокларда иштирок этиши ёки Москва, Петербург, Краснодар ёки Европанинг бирор клубига ўтиши мумкин.

Рейтинг: +76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика