UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон - Шри-Ланка (LIVE)  0 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 21:10Суперлига. "Бухоро" - "Шўртан" 3:1 (Матнли трансляция)  3 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  13 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 20:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Интер Майами" учрашувининг асосий таркиблари маълум!  47 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  2 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  3 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  8

Элдор Шомуродов: "Жамоамга фойда келтираётганимдан мамнунман" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Жамоамга фойда келтираётганимдан мамнунман"

"Бунёдкор" ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Қизилқум"га қарши ўйинда иккита гол киритиб жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

"Бунёдкор"нинг ёш истеъдодли ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Қизилқум" билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг сайтимизга қисқача интервью берди.


"Учрашув биз учун қийин бўлди. Муҳими ғалаба қозондик. Уч очкони қўлга киритганимиздан барчамиз хурсандмиз. Голларим? Аввало жамоага фойда келтираётганимдан мамнунман. Мен учун муҳими гол уришим эмас, балки жамоамнинг муваффақияти. "Бунёдкор" жамоаси ҳужум чизиғида рақобат жуда кучли. Агарда сал бўшашсам, унда асосий таркибдаги жойимни йўқотиб қўйишим мумкин. Ўзимни жойимни мустаҳкамлаш учун бор кучимни ишга соламан. "Бунёдкор" имкон қадар юқори ўринлардан бирини эгаллашга ҳаракат қилади. Муҳими, Осиё чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ўринлардан бирини қўлга киритиш. Кейинги беллашув "Пахтакор" билан бўлади. Ўзбекистон кубоги мусобақаси ҳам биз учун муҳим саналади. Ушбу турнирда бош совринни ютиш вазифаси олдимизга қўйилган. Шу боисдан "Пахтакор" билан бўладиган баҳсга жиддий тайёргарлик кўрамиз", - дея ўз фикрларини билдирди Элдор Шомуродов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика