"Эльче" жамоани қутқариб қолиш учун Жанубий Американинг энг яхши мураббийларидан бирини олиб келди
		
		21 мар 2023 22:53
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Эльче" жамоани қутқариб қолиш учун Жанубий Американинг энг яхши мураббийларидан бирини олиб келди
"Эльче" янги бош мураббийни таништирди.
			Унга кўра, жамоани Себастьян Беккасесе бошқаради. 42 ёшли мутахассис билан клуб 2023/24 йилги мавсум якунига қадар шартнома имзолади. Аргентиналик мураббий ЛаЛига жамоасида Пабло Мачиннинг ўрнини эгаллади ва ушбу мавсумдаги "Эльче"нинг тўртинчи бош мураббийи бўлди.
Қайд этиш керак, мутахассис бунга қадар "Дефенса ва Хустисия" жамоасини бошқарган ва 2021 йилда Жанубий Америка Суперкубогини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, "Эльче" 13 очко тўплаган ҳолда ЛаЛиганинг сўнгги жамоаси бўлиб турибди. 19-ўриндаги "Альмерия" ҳисобида 26 очко бор.

Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар