UZ

Сўнгги янгиликлар

02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  1 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  4 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  12 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  10 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  221 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  7 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6

ЕЛ. "Ростов" 3-саралаш босқичида "Маккаби" томонидан "тўхтатилди", Шомуродов узоқ кутилган голини урди Янгиликлар

ЕЛ. "Ростов" 3-саралаш босқичида "Маккаби" томонидан "тўхтатилди", Шомуродов узоқ кутилган голини урди

Турнирнинг 3-саралаш раундидан ўрин олган беллашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Ростов (Россия) – Маккаби Хайфа (Исроил) 1:2

«Ростов-Арена»

Голлар: 1:0 – 9 Шомуродов, 1:1 – 20 Рукавица, 1:2 – 60 Абу-Фани.

Ростов – Песьяков, Осипенко, Чернов, Козлов, Хаджикадунич, Глебов, Еременко (Хашимото, 64), Норманн, Байрамян (Полоз, 64), Ионов, Шомуродов (Тошевски, 82).

Маккаби Хайфа – Коэн, Хабши, Мабука, Арад, Планич, Абу-Фани (Родригес, 83), Менахем, Лави, Шери, Рукавица (Нашмани, 89), Хазиза (Ашкенази, 85).

Огоҳлантиришлар: Планич (45).

Четлатиш: Глебов (68), Арад (88).


Ўйин якунланди ва "Ростов" мағлуб бўлиб, кейинги бочқичга чиқа олмади. Еҳтимол, кейинги раундда "Тоттенхэм" билан учрашиши мумкин эди, афсус. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги баҳсларда ғойибона кўришгунча! 

Иккинчи бўлимга ҳам биринчи бўлимдаги сингари 3 дақиқа қўшилди. 

90. Тошевски ҳужумда фойда келтиришга уриняпти, бироқ барчаси самарасиз. 

89. "Маккаби"да ўзгариш: Рукавица ўрнига Нашмани тушди. 

88. "Маккаби" футболчиси вақтни чўзгани учун сариқ карточка олди. 

87. Жаримадан узатилган тўпга Хажикадунич эгалик қилди, яъни бош билан зарба йўллади, бироқ ноаниқ. 

86. Менахем Тошевскини йиқитди, жарима тўпи. 

85. "Маккаби"да ўзгариш: ХАзиза ўрнига Ашкенази тушди. 

82. "Маккаби"да алмаштириш: Абу-Фани ўрнига Родригес туширилди. 

82. "Ростов"да ўзгариш: Шомуродов ўрнига Тошевски тушди. 

80. Тошевски 5 дақиқадан бери майдон четида турибди, "Ростов" эса зарба ҳам беролмаяпти. Нариги тарафда "Маккаби"да ҳам алмаштириш бўлиши кутилмоқда. 

77. "Маккаби" тўп назоратини ўз қўлига олди, ростовликларнинг аксарият вакиллари чарчаб қолишди, жумладан, Шомуродов ҳам. 

75. Сал олдин таъкидлаб ўтганимиз Тошевски майдонга тушишга шайланмоқда. 

73. Алексей Ионов сал вақтли ичкарига киришга шошилди ва ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

72. Шомуродов ҳужумда бир ўзи қолди деса ҳам бўлади, чунки у 6-7 кишига қарши ўйнаб, курашмоқда. 

71. Карпин захирадан майдонга тушириши мумкин бўлган ҳужум вакилларидан фақат Тошевски варианти бор.

69. Уууух! Глебов қизил карточка олди!   У Абу-Фанига нисбатан жуда қўпол ўйнаганди. 

68. Норманн ўнг қанотда фаоллик кўрсатди, тўпни олдириб қўйди ва яна қайтариб олди, лекин узатмаси "ўхшамади". 

66. Шомуродов Планични йиқитди, ҳакам ўйинни тўхтатди. 

64. "Ростов"да 2 та ўзгариш: Еременко ўрнига Хашимото, Байрамян ўрнига Полоз тушди,

64. Зарба! Норманнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 

62. Энди "Ростов" битта гол уриши ва ҳеч бўлмаганда қўшимча дақиқаларга йўл олиши лозим.  

60. ГОООООООЛЛ!  Абу-Фани ҳисобни ўзгартирди - 1:2! 

58. Шомуродов Ионовни ажойиб пас билан таъминлади, у Козловга узатди, ҳимоячи рақибни алдаб ўтиб, Глебовга пас берди, унинг зарбаси эса рақиб дарвозасига етиб бормади ва ҳимоячиларга тегиб қолди.  

56. Лавининг узоқдан йўллаган зарбасини Песьяков қийинчиликсиз ушлаб олди.

55. "Ростов" ҳимоячиси Чернов рақибдан тўпни олиб қўйди ва Ионов томон узун пасни амалга оширди.  

54. Байрамяннинг ҳаводан узатган паси Шомуродовга қадар етиб келмади. 

52. Козлов ҳужумда тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва қўполлик ишлатишга мажбур бўлди.

50. Уууух!  "Маккаби" ҳужумчиси Рукавица бирга-бир ҳолатда бемалол зарба йўллади, Песьяковдан сейв!  Посбон "Ростов"ни қутқарди! 

49. Хаджикадунич Абу-Фанининг йўлини тўсиб қўйди ва тўпга эгалик қилишига йўл қўймади.

48. Еременко Абу-Фанига нисбатан қўполлик ишлатди, жарима тўпи. 

47. Байрамяндан узатма, Шомуродовдан бош билан зарба!  Тўп Коэннинг қўлида. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус! 

45+3. Зарба! Лавининг узоқдан берган зарбаси Песьяковга қийинчилик туғдирмади. 

45+2. "Маккаби" ҳужумга интилди, вазиятни юмшатишга уринган Козлов тинчгина тўпни "аут"га тепиб юборди. 

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

44. Козлов ҳаводаги курашда Планич билан тўқнашиб кетди ва "Маккаби" аъзосига сариқ карточка кўрсатилди. 

43. Байрамянга теккан тўп Шомуродовга етиб келди, бироқ Элдор офсайдда қолиб кетгани маълум бўлди.  

41. Жамоалар ажойиб ўйин кўрсатишмоқда, ҳеч бир футболчи тиним билгани йўқ. 

40. Еременко ҳужумда Лавига нисбатан қўпол ўйнади. 

38. Еременконинг узатмаси ҳужумга етиб бормади, шу вазиятда Еременко йиқилиб тушди, у жароҳат олган бўлиши мумкин. Такрорий лавҳа кўрсатдики, Хазиза унинг қўлиги босиб олган. 

36. Қарши ҳужумга ўтмоқчи бўлган "Маккаби" мезбонлар томонидан тўхтатиб қолинди. 

36. Зарба! Байрамяннинг зарбаси "блокланди". 

35. Ионовнинг бурчак тўпидан амалга оширган узатмаси хавфли чиқди, ҳимоячи автогол қайд этиши ҳам мумкин эди. 

34. Еременконинг узатмаси ҳаммадан ўтиб кетиб, чап қанотдаги Черновга қадар етиб келди, унинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди, бурчак тўпи. 

33. Майдон марказида Хазиза Хаджикадуничга нисбатан қўполлик ишлатди. 

32. Шомуродов яна бир рейд уюштирди, аммо якунда сал тушунарсиз зарба намойиш этди. 

30. Еременкодан узатма, Шомуродовдан ажойиб зарба!  Ҳамюртимизнинг бош билан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.

28. Уух! Шомуродовга нисбатан бироз қўполлик ишлатилди, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини айтди. 

25. Сергей Песьяков тўпни омадсиз равишда ўйинга киритди, лекин у жамоаси ҳужумини бошлаб беришни ният қилганди. 

23. Ионов ўнг қанотдан тезлик олди, у ерда эса уни Планич тўхтатиб қолди ва олдинга пас узатди. 

22. Ууух! Байрамяннинг зарбаси хавфли кўриниш олди, бироқ ҳимоячилар тўп йўлини тўса олишди. 

20. ГООООЛЛ! Никита Рукавица бош билан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1! 

17. Зарба! Шомуродовнинг бош билан йўллаган зарбаси озгина ноаниқ чиқди. 

14. Долев Хазиза жароҳат олди, у Песьяковга босим уюштирганди, дарвозабон тепган тўп уни жароҳатлади.   

12. "Ростов"нинг ҳужумдаги учлиги юқори прессингга ўтмоқда.

9. ГОООООООООООООООООООЛ! Шомуродов!  Ҳисоб очилди - 1:0!   Элдор Шомуродовнинг қарийб 7 ой(208 кун)лик голсиз серияси якунланди, яшавор, Элдор! 

7. Шомуродов ҳимояда ўз шерикларига ёрдам бермоқда. 

6. "Маккаби" ҳужумчиси зарбасининг йўлига Козлов тўғаноқ бўлди ва меҳмонлар бурчак тўпи ишлаб олишди.

5. Еҳ, ростовликлар сардори Ионовнинг ҳаволатиб узатган тўпини рақиб ҳимоячилари қайтаришди, Байрамян учун қулай вазият бўлиши мумкин эди. 

3. Ҳозирча "Маккаби" "Ростов"га қараганда фаолроқ кўринмоқда. 

1. Ўйин бошланди! 

- Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Жамоа "Ростов-Арена"га етиб келди

"Ростов" кийиниш хонаси тайёр ҳолатда

Ўйин Тошкент вақти билан 21:30 да старт олади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугунги футбол оқшомида ҳамюртимиз тўп тепадиган "Ростов" клуби ўз майдонида Хайфанинг "Маккаби" клубини қабул қилади. Европа Лигаси 3-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувда Шомуродовга омад тилаймиз ва муҳим баҳсни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика