"Эл-Классико"да "Барселона"нинг асосий таркиби қандай бўлади?

Aslanov Jasurbek
26 окт 2018, 13:05
Якшанба, 28 октябрь куни "Барселона" ҳамда "Реал" ўртасида ЛаЛиганинг 10-тур учрашуви ўтказилади.

Каталония клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде ушбу баҳсда асосий таркиб қандай бўлиши борасида бир тўхтамга келди. Мутахассис "Реал" билан ўйинда "Интер"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувида илк дақиқалардан майдонга тушган футболчилардан фойдаланмоқчи.

"Барселона" "Интер"га қарши баҳсни қуйидаги таркибда бошлаган эди:

Тер Штеген, Пике, Ракитич, Серхио, Коутиньо, Артур, Суарес, Рафинья, Лангле, Альба, Роберто.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario Sport