UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29Сульшер "Бешиктош"да қанча ҳақ олади?  0 23:54"Интер" — "Эмполи". Димарко, Тареми ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:25АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Ипсвич Таун"ни тор-мор этди  21 23:20БАА/Қатар Суперкубоги финали. Эркинов ва "Ал Ваҳда" Challenge Cup'ни қўлга киритди  2 22:43Дани Ольмо жароҳат олди  1 22:13Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Лас-Пальмас"ни мағлуб этиб, жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  108 22:10Назорат ўйини. "Нефтчи" Косово жамоаси билан дуранг ўйнади  6 21:48Ўртоқлик ўйини. ОКМК ва ЦСКА ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  6 21:05АПЛ. МЮ ўз уйида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" яна 3 очко қўлга киритди, "Эвертон" эса "Тоттенхэм"дан устун келди  28 20:27Туркманистонга 5та гол урган Мафтуна Шойимова: "Бу фаолиятимдаги энг зўр ўйин эмас"  0 20:01Эшитдик-да! "Турон"да ўйнаган легионер футболчи Суперлигага қайтяпти  2 19:50ОК-2025 саралаши. Мафтуна Шойимованинг бенефисига айланган баҳсда вакилларимиз Туркманистонни мағлуб этди ва Осиё Кубоги "чипта"сини қўлга киритишди  22 19:40"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 18:58Гвардиола Ҳоланднинг профессионаллигини юқори баҳолайди  2 18:37"Манчестер Сити" ҳимоячиси Аканжи: "Чемпионлик ҳақида гапиришни хоҳламайман"  15

Эктор Купер: "Эртага мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатамиз" Янгиликлар

Эктор Купер: "Эртага мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатамиз"

Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Уммон ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида Эктор Купер ва Одил Аҳмедов иштирок этди.


Дастлаб мураббий ва футболчидан Уммон билан ўйиндан олдинги фикрларини билдириш сўралди:

"Биз фақат Уммон билан ўйинга эмас, бутун мусобақага тайёрландик. Тўғри биринчи рақибимиз Уммон бўлади. Мусобақага юқори кайфиятда тайёрландик ва ишладик. Барчамиз эртанги ўйинга тайёрмиз. Насиб қилса ҳаммаси яхши бўлади", - дейди Купер. 

"Барчани Осиё Кубоги бошланиши билан табриклайман. Уммон билан чиройли ўйин бўлади деб ўйлайман. Эртага биз учун ижобий кун бўлишини хоҳлардик", - дейди Одил Аҳмедов. 


Хорижлик журналист - Уммон Форс кўрфази кубогини қўлга киритган. Рақиб ҳақида фикрингиз қандай? 

Эктор Купер: - Уммон яхши терма жамоа. Лекин уларни майдонда кўришимиз керак. Форс кўрфази кубоги кучли мусобақа. Осиё Кубогида ҳар қандай жамоа сюрприз тақдим этиши мумкин.


Хорижлик журналист - Уммон терма жамоаси сардори ва дарвозабони Али Ал Ҳабси Осиё Кубогида қатнашмайди. Шу ҳақда қандай фикрдасиз? 

Одил Аҳмедов: - Бу дарвозабонни яхши танийман. У кучли дарвозабон. Уммон терма жамоаси учун жуда катта йўқотиш деб айта оламан. Агар унинг йўқлиги бизга ёрдам берса хурсанд бўламан. 



Хайрулла Холиқов (championat.asia) - Ноябрь ойида Австралияда Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашувидан сўнг деярли 50 кун вақт ўтди. Аммо жамоамиз ўртоқлик учрашуви ўтказмади. Бундай катта мусобақадан олдин бу сизни қанчалик хавотирга солаяпти? 

Эктор Купер: - Бу менинг қарорим. Лекин ҳавотирга тушганим йўқ. Терма жамоаларга қарши ўйнасак ҳам бўларди, аммо футболчиларнинг жароҳат олишлари хавфи борлиги учун шундай қарорга келдик. Осиё Кубогида қатнашадиган терма жамоа бўлганида албатта ўртоқлик ўйинида майдонга тушардик, бироқ бундай жамоа топилмади. 


Шаҳбоз Беғамов (championat.asia) - Ўзбекистон терма жамоасига келганингизда жамоанинг янги ўйин қиёфасини шакллантириш учун бир ой вақт керак бўлади дегандингиз. Ўртоқлик ўйинларидаги натижалар ўз йўлига. Ўтган вақт мобайнида жамоани Осиё Кубогига ўзингиз истаган қиёфага киргиза олдингизми?  

Эктор Купер: - Биз биргаликда етарли вақт ишладик. Нималарнидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Аммо ҳеч қайси мураббий қайсидир футболчи эртага майдонга тушиб ўйнаб кетишига кафолат бермайди. Келинглар яхши ният қилиб турайлик. Эртага насиб қилса мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатамиз. 



Камронбек Чегабоев (kun.uz) - Терма жамоанинг жисмоний тайёргарлигини қандай баҳолайсиз? Чунки мухлисларда доим шу ҳавотир бўлиб келган. 

Одил Аҳмедов: - Ким кўпроқ тўп билан бўлса ўша жамоа ғалаба қозонади. Шу боис жисмоний тайёргарликка алоҳида эътибор қаратганмиз.


Нарзулла Сайдуллаев Шаржа шаҳридан

Рейтинг: +116   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика