Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”
20 ноя 10:05
Янгиликлар
Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”
Миср ва Эрон билан куч синашган вакилларимиз икки ўйинда ҳам ғалабани ўзиники қилди. Ғалаба ҳар доим ёқимли. Қолаверса, кучли рақибларни енгиш икки ҳисса ишонч бағишлаши аниқ. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров бу борада тажрибали мутахассис Ёрқин Назаровнинг фикрлари билан қизиқди.
“Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги мураббий қўл остидаги охирги икки ўйини яхши таассурот қолдирди. Италиялик мутахассисларнинг иши кўриниб турибди. Ақлли футбол ўйнашяпти. Улар шундай ҳаракат қилмоқдаки, томоша қилаётган одамларда ишонч уйғоняпти, деб айта оламан. Эрондан ҳам, Мисрдан ҳам ўйин ва тактик томонлама устунлик қилдик. Ротациялар қилинса ҳам, ўйинимиз ўзгармаяпти.
Аввало, бу ғалабадан халқимиз хурсанд. Бу турнирдан сўнг мухлисларимизда қандайдир умид уйғонди. Чунки Жаҳон чемпионатига бориб музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга ишонч пайдо бўла бошлади. Бу қувонарли.
Лекин олдинда ҳали қанча йиғин ва тайёргарликлар бор. Қолаверса, таркибга қўшиладиган бир қатор ёшлар ҳам бор. Чунки ёшларимиз анча тобланиб қолишди. Катанец даврида футболчилар деярли ўзгармади. Энди мазкур таркибга ёшларни жалб қилиш орқали рақобатни кучайтириш мумкин. Кимни чақириш ёки чақирмаслик мураббийга боғлиқ. Муҳими — терма жамоамиз тўғри йўлда кетмоқда”, — дейди Ёрқин Назаров.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар