
18 ёшли хорват 2013 йилда Загребнинг "Динамо"сидан "бўрилар" сафига ўтган эди, аммо асосий таркибдан жой ола билмади. У ижара асосида бундеслига клубига кўчиб ўтиб, доимий ўйин амалиётига эга бўлди ва миллий жамоадан чақирила бошлади. Шу сабабли футболчи "Рома" уни бутунлай немис клубига сотиб юборишини истайди. Рим клуби Евдай учун камида 10 млн олмоқчи.