UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  0 00:10"Комо" — "Интер". Италия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  1 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  7 00:04"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  0 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:38"Истанбул Башакшехир" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  15 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  6

Эдгар Гесс: "Ҳисобимизда 8 очко борлигидан хурсандман" Янгиликлар

Эдгар Гесс: "Ҳисобимизда 8 очко борлигидан хурсандман"

"Андижон" бош мураббийи Эдгар Гесс "Нефтчи"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
"Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳисоб ўйин қандай бўлганини айтиб турибди. Фарғоналиклар ўйинда тўлиқ устунлик қилиншди. Имкониятлардан фойдалана олдилар. Бир сўз билан айтсак, улар биздан яхши ўйнадилар. Биз ҳам ҳаракат қилдик. Бироқ, иккинчи бўлимда 10 киши бўлиб қолган йигитларда чарчоқ аломати сезилиб қолди", - дея сўз бошлади мезбонлар устози.

Олдимизда "Нефтчи"га муносиб қаршилик қилиш вазифаси қўйилганди. Ўртада футболчилар хатоларга йўл қўйишди. Энди хатоларни ўрганиб чиқамиз.

Сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юбордик. Биз ҳаракат қилмоқдамиз. Имконимиз даражасида.

Қўл остимиздаги футболчилар билан ўйнаймиз. Чунки, ушбу футболчиларни алмаштира олмаймиз.

Ҳисобимизда 8 очко борлигидан хурсандман. Молиявий имкониятлари биздан яхши бўлган "Бухоро" ҳисобида 2 очко бор. "Динамо" ҳам бугун ўз майдонида мағлубиятга учради. Бу йилги вазифамиз футболчиларнинг 20-25 та ўйинда майдонга тушишлари орқали тажриба тўплаш. Шунда, кейинги йил ишласак бўлади.

Агар пул бўлганида футбол ўйнашни биладиган футболчиларни сотиб олган бўлардим. Менга зарилми, шу ёшимда барчадан уялиб, кўчада юра олмайдиган бўлиб юриш. Яхши футболчиларни ҳарид қилиб, оёқни узатиб ғалаба қозонишимизни томоша қилган бўлардим.
Жамоа 10 киши бўлиб қолганига қарамай ўйнашда давом этди.

Комилжон Икромов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика