Эден Азар: "Ўйнашни хоҳлайман, аммо бу қийинлигини биламан. Оғир йил, аммо мен уни жуда катта клубда ўтказдим"
07 май 2023 15:52
Янгиликлар
Эден Азар: "Ўйнашни хоҳлайман, аммо бу қийинлигини биламан. Оғир йил, аммо мен уни жуда катта клубда ўтказдим"
Эден Азар "Реал"да кўпроқ ўйнашни хоҳлашини айтди.
"Реал"нинг Испания Кубоги финали доирасидаги "Осасуна" (2:1)га қарши ўйиндаги ғалабасидан сўнг ярим ҳимоячидан кўпроқ ўйин дақиқалари олиш имкониятлари ҳақида сўрашди.
"Дўстим, мен бунга умид қиламан. Бу оғир йил бўлди, аммо мен уни жуда катта клубда ўтказдим. Менда мураббий ва ўйинчилар билан яхши муносабатлар бор. Ўйнашни хоҳлайман, аммо бу жуда қийинлигини биламан. Мен шунчаки ишлашим ва майдонга кўпроқ чиқишга умид қилишим керак", – деди Азар.
32 ёшли футболчи жорий мавсум "Реал" сафида барча мусобақаларда 9та ўйинда 331 дақиқа ҳаракат қилиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар