Эден Азар: "Фаолиятимни "Челси"да якунлашим мумкин"

Aslanov Jasurbek
19 окт 2018, 15:47
"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар фаолиятини охиригача Лондон клубида қолиши мумкинлигини айтди.

"Фаолиятимни "Челси"да якунлашим мумкин. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Клубдан кўнглим тўқ. Оилам бу ерда бахтли.

Агар Испанияга йўл олмасам, бу катта муаммога айланмайди. Мухлисларни яхши кўраман, ўйлашимча, улар ҳам мени ёқтиришади!

Келажакда нима бўлади? Бахтли бўламан" - дейди Азар.

Азар 2012 йилдан бери "Челси" шарафини ҳимоя қилади. Унинг шартномаси 2020 йилда якунга етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›