Эдегор «Реал» ёшлари жамоасида шуғулланмоқчи эмас

Narzulla Saydullayev
9 апр 2015, 09:00
Мартин Эдегор «Реал Мадрид Кастилья» жамоасида машғулот ўтказмоқчи эмас.
Унинг шартномасида асосий таркиб билан бир ҳафтада камида 5 кун шуғулланиши керак деган банд бор. Эдегор эса «Кастилья»нинг ўйинлари олдидан машғулотларда қўшилмоқда.

«Кастилья» мураббийлар штаби футболчи ва унинг отаси билан гаплашиб кўпроқ машғулотда иштирок этишни сўрашди. Бироқ ҳозирча натижа йўқ.

«Кастилья» мураббийлари сўнгги икки ўйинда Эдегорни захирада қолдиришди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru