ЕЧЛдан кейин, Европа лигасида ҳам ҳафтанинг энг яхшиси аниқланди

Aslanov Jasurbek
8 мар 2019, 22:42
“Валенсия” ҳужумчиси Родриго Морено Европа лигасининг ҳафта футболчиси дея тан олинди.

28 ёшли футболчи мусобақанинг 1/8 финал биринчи баҳсида “Краснодар” дарвозасига 2та гол уриб, жамоасига 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этганди.

Овоз бериш натижаларига кўра Морено германиялик посбон Кевин Трапп (“Айнтрахт”), Педро (“Челси”) ва Исмаила Саррни (“Ренн”) ортда қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, “Краснодар” ҳамда “Валенсия” ўртасидаги жавоб ўйини 14 март куни Тошкент вақти билан 22:55да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›