

"Интер"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Дензел Дюмфрис Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди, деб хабар берди УEФА матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 30 апрель, чоршанба куни миланликлар Европа Чемпионлар Лигаси 1/2 финалининг биринчи ўйинида "Барселона" билан меҳмонда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.
29 ёшли нидерландиялик футболчи 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Шу тариқа Дюмфрис соврин учун яна бир даъвогар, "Арсенал"га қарши сафарда ғалабали ўйинда (1:0) иштирок этган ПСЖ ярим ҳимоячиси Витиньяни ортда қолдирди.



