

«Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси мусобақалари эскирди. Уларнинг ўрнига 80та клубдан иборат янги турнир ташкил этиш керак. 7тадан жамоа Италия, Франция, Германия, Англия ва Испаниядан қатнашса, 4тадан иштирокчи Португалия, Голландия, Бельгия, Швеция ва бошқа мамлакатлардан танлаб олинади. Иштирокчилар тўрт гуруҳга 20тадан тақсимланади. Мен бу мусобақани Европа Кубоги деб атардим. Ўйинлар сешанбадан пайшанбага қадар давом этади. Дам олиш кунлари эса миллий чемпионат ўйинлари ўтказилади», – дейди неаполликлар президенти.



