

Муҳаммад Салоҳ ўйиннинг 36-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. Бу унинг мусобақа жорий мавсумидаги 7-голи бўлди ва мисрлик мазкур натижа бўйича клуб рекордини ўрнатди. Шу вақтгача мерсисайдликлардан ҳеч ким гуруҳ босқичида бунча кўп тўп киритмаганди.
Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп шогирдлари “ўлим гуруҳи”да юз фоизлик натижа кўрсатишди.



