UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Сиаваш Ҳақназарий: "Биринчи давра қандай ўтгани ҳақида гапиришни истамайман. Янги бош мураббий жамоавий руҳимизни ўзгартирди"  0 18:23ПРО-Лига. "Шўртан" – "Бухоро": Асосий таркиблар маълум  0 18:16ПРО-Лига. "Арал" – "Дўстлик": Асосий таркиблар маълум  1 18:11Жаҳон чемпионати саралаш босқичи. Ўзбекистон - КХДР учрашувини Аҳмад ал Каф бошқариб боради  9 17:54Буни кўрдингизми? Де Брюйне услубини ўзгартиради   3 17:30Энцо Фернандес янги мавсумда "Челси"нинг сардорларидан бири бўлади  0 17:12Левандовски янги мавсум тақвими ҳақида: "Ҳар икки кунда майдонга тушиб, максимум имкониятларингизни кўрсатишнинг иложи йўқ"  0 16:49Кефрен Тюрам: ""Ювентус"га трансфер — бу тақдир"  0 16:21Расман: Аарон Ансельмино — "Челси" футболчиси!   0 15:51Килиан Мбаппе "Реал" таркибидаги илк машғулотини ўтказди  2 15:26"Насаф" - "Пахтакор" учрашувини Абдураҳмонов бошқариб боради. Суперлига 15-турига расмийлар тайинланди  11 15:02Анчелотти: "Реал" — менинг охирги клубим"  4 14:34"Ливерпуль" Испания термаси ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 14:10Доминик Соланке "Тоттенхэм"га ўтишга рози  2 13:54Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қачон қуръа ташланиши маълум бўлди  8

ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" чорак финалда! Янгиликлар

ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" чорак финалда!

Тунда ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Олимпиакос" ўйини ўз ниҳоясига етди.
Дастлабки ўйинда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраб, кейинги босқич йўлланмаси учун имкониятини пасайтириб юборган Мойес шогирдлари ўз иродаси ва характерини намойш этиб, вазиятни ўнглай олди ва МЮга хос "камбэк"ни амалга ошириб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди.

Ўйиндаги барча голларни Робин ван Перси киритди. Жамоа ғалабасига шунингдек Давид де Хэа ва Уэйн Рунилар катта ҳисса қўйшди. Европа Чемпионлар Лигасида ушбу мавсумда тўп сураётган футболчилар орасида энг ёши улуғи Райан Гиггз ҳам ўзининг аниқ тўп узатишлари билан жамоа ғалабасига катта ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Манчестер Юнайтед (Англия) – Олимпиакос (Греция) 3:0
Голлар:
1:0 – 25, пенальти ван Перси, 2:0 – 45 ван Перси, 3:0 – 52 ван Перси.
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Рафаэл, Рио Фердинанд, Джонс, Эвра, Кэррик, Гиггз, Валенсия (Эшли Янг, 77), Руни, Уэлбек (Флетчер, 82), ван Перси (Феллайни, 90).
Олимпиакос: Р. Хименес, Салино (Паулу Машаду, 74), Манолас, Маркано, Холебас, Ндинга, Маньятис, Эрнан Перес (Вальдес, 57), Домингес, Фустер (Вергос, 82), Кэмпбелл.
Огоҳлантиришдар: Манолас (6), Домингес (10), Кэррик (10), Эвра (61), Салино (62), Рио Фердинанд (90), Маркано (90).
Биринчи ўйин: 0:2

Матнли транслация

Ушбу ўйинни сиз учун Аброр Қодиров шарҳлаб борди. Эътибор учун ташаккур.

Ўйин ниҳоясига етди. "Манчестер Юнайтед" сафарда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраб қайтганига қарамай, вазиятни ўз фойдасига ҳал қила олди. Буни "Камбэк" дейишади. МЮ эса ўз вақтида "Камбэк"лар қироли номини ҳеч кимга бермай келарди. Ўша онларни ёдга олди. Бугунги МЮ Сэр Алекс Фергюсон МЮсини эслатиб юборди. Характер жиҳатдан! 3:0. Икки ўйин натижасига кўра 3:2. "Юнайтед" Чемпионлар Лигаси чорак финалида!

ПИИИП, ПИИИП, ПИИИИИИП! Тамом!

93. Жарима зарбасини амалга оширди МЮ. Вақт эса оз қолди. 

92.
МЮ бурчак тўпини амалга оширди. Гиггз ва Феллайни тўпни ўзида сақлаб турибди. Вақт эса ўтиб бормоқда.

90.
Битта гол ҳаммасини ўзгартириб юбориши мумкин. Жудаям мумкин.

87.
Карточкалар, қўполликларга бой ўйин... Ўйин қаҳрамони Робин ван Перси жиддий жароҳат олган кўринади...  

85.
Майдоннинг ҳар бир бўлагида, тўп қайси жамоада бўлишидан қатъий назар Рунини кўриш мумкин. МЮнинг исталган ўйинида шундай. Бугун ҳам. Замонавий футболнинг энг меҳнаткаш футболчиларидан бири. 

82.
Дэни Улэбек ўрнига Даррен Флетчер тушмоқда

78.
Кемпбелл! Де Хеа! Ҳар иккиси ҳам ажойиб ўйин кўрсатган вазият.

76.
Бир кўзи бутунлай ёпилиб қолганига қарамай, ўйинни жуда фаол ўтказган Валенсия ўрнига Энгли Янг туширилди.

69. 
"Олимпиакос" таркибидагилардан Солино, Кемпбелл, Маниатес фаол.

65.
Яна меҳмонлар ҳужуми. Бу сафар Валдес ерлатиб дарвозанинг марказий қисмига зарба берди. Де Хеа бу сафар ҳам позиция танлашда адашмади.

63.
Олипиакоснинг ҳужуми. Домингеснинг зарбаси! Юқорироқдан ўтиб кетди. Кучли чиқди зарба.

59.
Эврага сариқ карточка. Агар Юнайтед кейинги босқичга йўл олса жамоа сардори уни ўтказиб юборади ва бу катта йўқотиш. Ким бор унинг ўрнида?

56.
Эрнан Пересда яна бир имконият. унинг омади чопмади бугун ва у алмаштирилди. Валдес ҳаракат қилади Перес ўрнида.

51. ГООООООООЛ!!! Ван Перси! Яна у! Яна Перси! Яна гооол! Жарима тўпини гўзал тарзда амалга оширди. Хет-трик!


47.
Перес боши билан зарба берди. Ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди!


Шундай қилиб, биринчи бўлимнинг ўзида МЮ икки гол фарқини йўққа чиқара олди. Бу ўйинда ҳали яна голлар бўлиши аниқ. Иккинчи бўлим бундан-да қизиқроқ бўлиши таъминланди. Танаффус!

Биринчи бўлим ниҳоясига етди!

45+1.
Икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенглашди.  2:2!

45. ГООООООООЛ!!!!! Ван ПЕРСИИИИ! РОБИН!

43.
Эвра ҳамда Уэлбекдан ажойиб комбинация! Чиройли ҳаркатлар. Сўнгги пас ўхшамади.

36.
Де Хеааааа! Қандай қилиб қайтарди бу зарбаларни!!? Бир вазиятнинг ўзида икки дахшатли зарбани бартараф этди!

32.
Хавфли вазият! Ван Перси бурчакдан тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Уэлбек бош билан ажойиб зарба йўллади! Хименес амаллади. Қутқарди жамоасини!

29. 
"Бир кўзли" Валенсия қанотдан олдинга бориб, дарвоза томон кучли зарба берди. Хименес тўпни эгаллаб олди.

27.
Алехандро Домингеснинг зарбасини Де Хеа қайтарди.  Бурчак тўпидан кейин "Олимпиакос" ҳисобни тенглаштиришга яқин келди. Ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди.

25. ГООООЛ! Ван ПЕРСИИИИ! 1:0

24.
Пенальтини ишлаган Робин ван Перси тўп олдида.

23. ПЕНАЛЬТИИИИ! МЮ тепади!

22.
Гиггз. Қарияпти. Сезиляпти.

19.
Рафаэль жамоаси учун бурчак тўпи ишлади. Гиггз тўпни жарима майдонига йўллади. Бироқ дарвозабон тўпни эгаллаб олди. Ортиқча қийинчиликсиз.

17.
Юнайтед кўпчилик бўлиб олдинга борди! Руниии! зарбаси бироз ўхшамади. Тўп устнга тегиб қайтди! Ажойиб вазият!

15.
Эрнан Пересда жуда қулай вазият бўлди. Де Хеа дарвозаси олдидаги хавф бартараф этилди.



Валенсия боксчиларга ўхшаб қолди.

10.
Бу орада "Олимпиакос"дан Домингес, МЮдан Керрик сариқ карточка билан жазоланиб улгруди.

08.
Валенсия рақиб билан тўқнашиб кетиб. Домингес билан тўқнашувдан кейин Антонионинг бир кўзи деярли ёпилиб қолди. Қош атрофи шишиб кетди.

06.
МЮ форварди Уэлбекни қўпол равишда тўхтатишди. Маноласга сариқ карточка. Агар греклар кейинги босқичга йўл олса, бу футболчи биринчи ўйинни ўтказиб юборади.

04.
"Олимпиакос" олдинга боришдан ҳайиқаётгани йўқ. ўйиндаги дастлабки хавфли ҳужум айнан улар томонидан амалга оширилди.

02.
"Олипиакос" олдинга бораётганида Фил Жонс қўполлик ишлатиб, рақибини тўхтатиб қолди. Жарима тўпини Домингес амалга оширди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

01. Ўйин бошланди!

Футболчилар "орзулар театри" "саҳнаси"га чиқиб келишди.

Жамоалар таркиби билан танишинг:

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Рафаэл, Рио Фердинанд, Жонс, Эвра, Кэррик, Гиггз, Валенсия, Руни, Уэлбек, ван Перси.

"Олимпиакос":
Р.Хименес, Салино, Манолас, Маркано, Холебас, Ндинга, Маньятис, Эрнан Перес, Домингес, Фустер, Кэмпбелл.

Учрашув бошланишига ўн дақиқача вақт қолди.

Манчестер шаҳридаги "Олд Траффорд" стадионида майдон эгалари Греция чемпиони "Олимпиакос" клубини қабул қилади.

Дастлабки баҳсда МЮ сафардан 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан қайтганди. Жавоб учрашувида Девид Мойес шогирдларига жуда қийин бўлиши турган гап. Бугун "қизил иблислар"ни фақат йирик ҳисобдаги ғалаба кейинги босқичга олиб чиқади. "Олимпиакос" эса чорак финалга чиқишга жуда яқин турибди, греклар бу имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилишади.

Шиддатли кечиши кутилаётган бу баҳсни сайтимиз орқали кузатиб бориш мумкин бўлади. Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланадиган МЮ - "Олимпиакос" учрашувидан матнли трансляцияни ўтказиб юборманг.

Учрашув бошлангунига қадар ўйин превьюсини ўқиб ўз тахминларингизни ёзиб юборишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика