UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  0 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  15 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Атлетико Мадрид"ни кичик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Атлетико Мадрид"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Европа чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Атлетико Мадрид" учрашуви якунланди.

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Атлетико Мадрид" 1:0

Голлар: Кевин Де Брюйне (Фил Фоден) 70'

"Манчестер Сити": 31. Эдерсон Мораес, 5. Джон Стоунз, 14. Эмерик Ляпорт, 6. Натан Аке, 27. Жуан Канселу, 17. Кевин Де Брюйне, 16. Родриго Эрнандес, 8. Илкай Гюндоган (10. Джек Грилиш 68'), 26. Рияд Марез (47. Фил Фоден 68'), 7. Рахим Стерлинг (9. Габриэль Жезус 68'), 20. Бернарду Силва.

Захира: 13. Зак Стеффен, 33. Скотт Карсон, 11. Александр Зинченко, 25. Фернандиньо, 56. Конрад Эган-Рилей, 79. Люк Мбете-Табу.

"Атлетико Мадрид": 13. Ян Облак, 15. Стефан Савич, 23. Рейнилду Мандава, 18. Фелипе, 24. Шиме Врсалько, 14. Маркос Льоренте (19. Матеус Кунья 60'), 4. Жоффре Кондогбиа, 6. Коке (5. Родриго де Пауль 60'), 12. Ренан Лоди, 7. Жуан Феликс (11. Тома Лемар 81'), 8. Антуан Гризманн (10. Анхель Корреа 60').

Захира: 1. Бенжамен Леконт, 31. Кристиан Вела, 9. Луис Суарес, 17. Даниэль Васс, 22. Марио Эрмосо, 26. Хавьер Серрано, 47. Ибраҳима Камара.

Огоҳлантиришлар: Родриго де Пауль 69', Анхель Корреа 83', Габриэль Жезус 85', Шиме Врсалько 90+2', Эдерсон Мораес 90+2'

Манчестер Сити

Кевин Де Брёйне - 70'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Quarter Finals-тур

06/04/2022, 01:00

0
:
1
Тугади

Атлетико Мадрид

Стадион: Etihad Stadium, 52018 томошабин

Бош ҳакам: Istvan Kovacs

45'
90'
68'  Илкай Гюндоган (Джек Грилиш)
68'  Рияд Марез (Фил Фоден)
68'  Рахим Стерлинг (Габриэль Жезус)
70'  Кевин Де Брёйне
70'  Фил Фоден
85'  Габриэль Жезус
90'  Эдерсон Мораес
60'  Коке (Родриго де Пауль)
60'  Антуан Гризманн (Анхель Корреа)
60'  Маркос Льоренте (Матеус Кунья)
69'  Родриго де Пауль
81'  Жуан Феликс (Тома Лемар)
83'  Анхель Корреа
90'  Шиме Врсалько


90+3. Учрашув якунланди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

86. Кевин Де Брюйненинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

85. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари анчагина асабий тарзда кечмоқда. Икки жамоа футболчилари ҳам баҳсли вазиятларда ўз ҳарактерларини кўрсатишмоқда.

82. Устунлик яна манчестерликлар томонга ўтди. 

75. Хўш, голдан сўнг "Атлетико" қаттиқроқ ҳаракатга тушадими? Ҳозирча жамоа бироз фаоллашганга ўхшамоқда.

Ҳозиргина ўйинга қўшилган Фил Фоден Кевинни олдинга бошлади, белгиялик ярим ҳимоячи эса бироз ўнгроқда бўлса ҳам дарвоза томон зарба йўллаб, гол урди!

70. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Кевин Де Брюйне ҳисобни очди!

69. Ҳар икки жамоа захирадаги футболчиларни майдонга ташлашди. Балки, энди сал бўлса-да қизиқарлироқ ўйин кўрармиз?!

64. Бурчакдан узатилган тўпни Ляпорт дарвозага йўналтирди, бироқ бирозгина ноаниқ кетди.

60. Статистика: вазиятлар яратиш бўйича устунлик - 9-1

57. Стерлингнинг дарвоза томон ерлатиб берган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

55. ЗАРБА! Де Брюйне жарима зарбасидан дарвоза томон кучли зарба берди, Ян Облак эса тўпни қайтарди!

51. Льоренте дарвоза томон зарба берди, бироқ унинг зарбаси кучсиз чиқди ва Эдерсон тўпни ушлаб олди.

47. Гризманн тезкорлик билан олдинга ўтиб кетди, бироқ ёлғиз қолиб кетди ва тўпни олдириб қўйди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

45. Биринчи бўлим якунланди!

43. Стоунз узоқ масофадан зарба берди, тўп эса анчагина ноаниқ кетди.

40. Ўйиннинг шу вақтгача бўлган қисмида ўйин асосан "Атлетико" жарима майдончасининг ташқарисида, "Ман Сити" ярим ҳимоячилари иштирокида бўляпти.

35. Статистика: тўп назорати бўйича устунлик - 79%:21%

25. "Атлетико" тўпни олиб қўйган захотиёқ манчестерликлар прессинг қилишмоқда ва тезда тўпни олиб қўйишяпти.

15. "Ман Сити" мадридликларни майдоннинг ўзлари жойлашган томонларига ўтказишмаяпти. Жамоа аъзолари "Атлетико" ҳимоясини "қамал" қилиб олган.

12. Стерлинг бир неча футболчидан ўтиб жарима майдончасига кириб келиб йиқилди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди.

7. Ўйин темпи ўрта даражада. Майдон эгалари тўпга кўпроқ эгалик қилмоқда, кўпроқ ҳужум уюштирмоқда.

2. Ўйиннинг илк дақиқаларини манчестерликлар тўпни назорат қилиш билан бошлади.

1. Учрашув бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Чемпионлар Лигасининг мадҳияси стадион узра янгради!

- Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика