ЕЧЛ. Ҳафта ўйинчиси ким бўлади? Номзодлар орасида Месси ва Погба ҳам бор
20 сен 2018 15:13
Янгиликлар
ЕЧЛ. Ҳафта ўйинчиси ким бўлади? Номзодлар орасида Месси ва Погба ҳам бор
18-19 сентябрь кунлари Европа яшил майдонларида Чемпионлар лигасининг дастлабки тур беллашувлари бўлиб ўтди.
УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатини эълон қилди. Даъвогарлар орасидан "Барселона"нинг аргентиналик форварди Лионель Месси, "Манчестер Юнайтед"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погба, "Ливерпуль"нинг англиялик ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер ва "Лион"нинг франциялик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Набиль Фекир жой олди.
Эслатиб ўтамиз, Месси "ПСВ Эйндховен" билан учрашувда хет-трик қайд этди. Погба "Янг Бойз"га қарши учрашувда иккита гол урди ва битта голли пас берди. Милнер ПСЖ дарвозасига пенальтидан битта гол урган бўлса, Фекир Англияда "Манчестер Сити" билан тўқнашувда битта гол урди ва битта голли пас берди.
Номзодларга УЕФА расмий сайтига кириб овоз беришингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар