ЕЧЛ. Гуруҳ босқичининг иккита туридан сўнг, қайси футболчи кўп ва аниқ узатмани амалга оширган?

14 окт 2019, 21:05
ЕЧЛ гуруҳ босқичида пас берувчи "мастер"ларнинг кўрсаткичларини тақдим этамиз.

Бироз аввал, УЕФА расмий саҳифасида 2019/2020 йилги ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида муваффақиятли узатма амалга оширган футболчиларни келтириб ўтди. Рўйхатнинг биринчи ўрнини "Барселона" ярим ҳимоячиси Артур эгаллаб турибди. Унинг 190 та берган пасидан 175таси аниқ чиққан — 92%. 


1. Артур ("Барселона") 92% — 175/190

2. Родри ("Манчестер Сити") 91 % — 196/215

3. Тони Кроос ("Реал") 89 % — 169/189

4. Чарлес Арангис ("Байер") 88% — 174/197

5. Илкай Гюндоган ("Манчестер Сити") 87% — 194/222


Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/ChampionsLeague